ФОРМАЛИН

ФОРМАЛИН, формоль — таркиби 37 37,3% формальдегид, 6—15% метил спирт, 0,02—0,04% чумоли кислотадан иборат сувли эритма; зичлиги 10761111 кг/м3(18°да). Формалин таъсирчан ҳидга эга. Сув ва спирт билан ҳар қандай нисбатда аралашади; заҳарли. Дезинфекцияловч’и ва дезодорацияловчи восита, фунгицид сифатида, тери ошлашда, органик синтезда ва б. да қўлланади.