ФОРМАЛИЗМ

ФОРМАЛИЗМ (лот. sormalis — форма, шаклга оид) — инсон фаолиятининг турли соҳаларида шакл (форма)ни мазмунга нисбатан устун қўйиш. Урфодат, ахлоқ қоидаларини, ҳатто ҳаётий вазият уларни аҳамиятсиз қилиб қўйганда ҳам, сўзсиз бажаришда, киши кўзига қонунни ҳурмат қилаётгандек бўлиб, аслида унга кўпда риоя қилмасликда кўринади. Жамиятни бошқаришда бюрократизм, тўрачиликда намоён бўлади.

Санъат ва адабиётда Формализм — реализмга зид бўлган бадиий метод. Санъатда Формализм санъат ва воқеликни қарамақарши қўйиш, бадиий шаклни мазмундан ажратиш, шаклнинг алоҳидалиги ва устунлигини таъкидлашдан иборат. Формализм 19-а. нинг охири ва 20-а. да пайдо бўлган формалистик оқимлар — футуризм, экспрессионизм, сюрреализм ва б. нинг умумий номи. Формализм санъат мавжуд ҳаётнинг инъикоси эмас, инсон субъектив оламининг ҳаётдан мустақил кўринишидир, деб даъво қилади. Санъатнинг тарбиявий ролини, унинг миллийлигини, миллий анъаналарини инкор этади.

Next Article

ФОРОБИЙ