ФОРОБ — Тошкентнинг шим. ғарбидаги қад. воҳа ва шаҳар. Воҳа ҳоз. Қозоғистондаги Арис дарёсининг Сирдарёга куйилиш жойида, дарёнинг ҳар 2 соҳилида жойлашган. Фороб шаҳри эса, Сирдарёнинг ўнг соҳилида бўлган. Фороб ўрта аср араб географлари асарларида «Бороб», форс манбаларида «Пороб» шаклида учрайди. Форобий ва Жавҳарийнинг ватани. Араб тарихчиси Ибн Ҳавқалнит ёзишича, Фороб воҳасининг узунлиги ҳамда кенглиги бир кунлик йўл чамасида бўлиб, ери қисман шўр ва ботқокдан иборат бўлган. Мазкур воҳада Форобдан ташқари Восиж ва (Кадар ш. лари ҳам жойлашган. Истахрий ва Ибн Ҳавқалда — ноҳия, Мақдисийда — рустоқ, Ёқут Ҳамавип асарларида вилоят деб ёзилган. Мақцисийнинг ёзишича, Фороб ва унга қўшни ерларни (30 фарсахгача) ҳар йили Сирдарё суви босган. Воҳанинг асосий шаҳри Восиж ҳисобланган, кейинчалик Форобга кўчирилган. Кадар ш. Восиждан 2 фарсах нарида жойлашган. Фороб 9 — 12-а. ларда энг йирик иқтисодий ва маданий марказга айланган. У арк, шаҳ ристон ва рабоддан ташкил топган Шаҳристон 4 дарвоза, бир-бирини ке сиб ўтган 2 та катта кўча, жоме масжиди, рабоддан иборат. Бозорнинг кўп дўконлари рабодда, шаҳардан ташқарида жойлашган. Фороб 1219—20 й. ларда Чингизхон қўшинлари томонидан вайрон қилинган.
2) ўрта аерларда Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган шаҳар. Манбаларда турли шаклларда (Фарабр, Фироб, Фирабр) учрайди. Наршахийнмнг сўзларига кўра, Фороб турк хоқонининг ўғли Шери Кишвар (ЭлАрслон) томонидан бунёд этилган (мил. 6-а. охири — 7-а. боши). 9-а. да Фороб Марв вилоятининг чегара шаҳри ҳисобланган. 10-а. да Фороб маъмурий жиҳатдан Бухоро вилоятига мансуб бўлган. Ўрта аерларда Фороб арк ва шахристондан иборат, атрофи мудофаа девори б-н ўралган, жоме маежиди бор шаҳар эди. 10-а. да унинг атрофида бир неча чиройли работлар қурилган. Фороб шаҳар харобаси Фороб т. й. станциясидан 10 км, Амударё қирғоғидан 1 км масофада жойлашган. Арк (майд. — 9 га) нинг 7 минораси ва бир дарвозаси, шаҳристон (70га)нинг камида 3 дарвозаси бўлган. Фороб 13-а. бошида Чингизхон томонидан вайрон қилинган, кейинчалик унинг ўрнида кичик қишлоқ мавжуд бўлган. 14-а. да Форобнинг ўз зарбхонаси бор эди. 18-а. да Фороб ташландиқ ҳолга келган.