ФОРС — Эроннинг жан. даги тарихий вилоят. Қадимда Персида (юнонча), Порсо (қад. форсча; арабча шакли — Ф.). 7-а. да Форсни араблар босиб олиб, унинг бош шаҳри Истахрни вайрон қилишган. 7-а. охирларида Форс — хорижийлар ҳаракати тарқалган ҳудуд. Ф. Бувайҳийлар, Солғурийлар, Музаффарийлар, Зендлар давлатининг ўзагини ташкил этган. Бу давлатларнинг маркази Шероз ш. бўлган.