ФОРСЛАР

ФОРСЛАР (ўзларини эроний деб аташади) — Эрондаги халқ (тахм. 25,3 млн. киши). Умумий сони 25,9 млн. кишидан ортиқ (1995). Форс тилида сўзлашади. Диндорлари — шиа мусулмонлар. Эроний қабилаларнинг ҳоз. Эрон ҳудудига кириб келиши мил. ав. тахм. 2минг йиллик ва 1минг йиллик ўрталарида рўй берган. Айрим олимларнинг фикрича, Ўрта Осиёдан, бошқа олимларнинг фаразига кура, Кавказ ортидан келишган. Форсларнинг шаклланишида араб, турк ва мўғул қабилалари иштирок этишган. 19-а. охирида Форслар миллати шаклланган. Форсларнинг асосий машгулоти деҳқончилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачиликдан иборат. Гилам тўқиш, тўқувчилик, кулолчилик ва б. ривожланган.

Loading...