ФОСФАТЛАР

ФОСФАТЛАР — фосфат кислота тузлари ва эфирлари. Ортофосфат ва полимер (ёки конденсатланган) Фосфатларга бўлинади. Конденсатланган Фосфатлар тетраэдрик [РО4]3~ гурухларнинг ўзаро бирлашиш усулига кўра полифосфатлар, метафосфатлар ва ультрафосфатга бўлинади. Полифосфатлар — РО3 — О—РО, — занжирлардан иборат [РО4]3~ гуруҳлардан тузил ган (занжирларда 105 гача фосфат атомлари бўлиши мумкин). Метафосфатларда [РО4]3~ тетраэдрлар берк халқалар ҳосил қилади. Ультрафосфатлар тармокланган занжир ва ҳалқалардан тузилган. Ультрафосфатлар таркибида Ме,О:Р2О5 нисбати 0>1 дан кичик бўлади. Ультрафосфатлар сувда кам эрийди. Улар сувда гидролизланиб турли мета ва полифосфатлар ҳосил қилади. Ортофосфатлар — ортофосфат кислота (Н3РО4) тузлари. Улар бир алмашинган [мас, КН2РО4, (СаН2РО4)2 ва б. ], икки алмашинган [мас, (NH4)2 НРО4, NH4NaHPO4 ва б. ] ва уч алмашинган [мас, Са3(РО4)2, NH4MgPO4 ва б. ] ортофосфатларга бўлинади. Фосфатлар таркибидаги [РО4Р~ анион хам тетраэдрик тузилишга эга. Нордон ортофосфатлар қиздирилганида қиздириш шароитига қараб ҳалқасимон метафосфатлар ёки занжирсимон полифосфатлар ҳосил бўлиши мумкин. Нормал (ўрта) ортофосфатлар (Ме’,РО4) қиздирилганида ўзгармайди, лекин катион термик беқарор бўлса, парчаланиб учувчан маҳсулотлар ажралиб чиқиши мумкин. Бир алмашинган ортофосфатлар сувда эрийди. Икки ва уч алмашинган ортофосфатлардан фақат ишқорий металлар ҳамда аммоний ортофосфатлари сувдаги эритмаларда гидролизланади. Mac, NaH2PO4, Na2HPO4 ва Na3PO4 ларнинг 1%ли эритмаларида рН 4, 6, 8, 9 ва 12,1 га тенг. Bi, Sn, Ti, Zr, Hf, Th лардан бошқа металларнинг ортофосфатлари кучли кислоталарда эрийди. Сувда эрувчан ортофосфатлар ҳосил қилиш учун металларнинг гидроксид ёки карбонатлари эритмасига тегишли миқцорда Н3РО4 қўшилади.

Кальций ва аммоний ортофосфатлар фосфорли ўғитлар, эмаллар, бўғиқ шишалар и. ч. да, фармацевтика саноатида, оловбардош материаллар тайёрлашда қўлланади. Кальций ва аммонийнинг кристалл ҳолдаги, бир алмашинган ортофосфатлари жуда қимматли сегнето ва пьезоэлектрик материаллардир.

Тузилиши турлича полимер Фосфатларни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: чизиқли полифосфатлар Меп+2 Р„О3л+1> қалқали полифосфатлар Меп РпО3п. Бу ерда п — полимерланиш даражаси. Полимер Фосфатларнинг хоссалари катион табиатига, фосфатанионнинг тузилиши, полимерланиш даражаси, фосфат структураси ва б. га боғлиқ. Циклик метафосфатлар ичида тримета, тетрамета, гексамета ва октаметафосфатлар кўпроқ ўрганилган.

Фосфат кислота эфирларидан бир, икки ва уч алмашинган ортофосфатлар мавжуд. Улар РОС13 га спирт таъсир эттириб олинади. Пестицидлар, экстрагентлар ва б. сифатида қўлланади. Баъзи органик Фосфатлар (нуклеин кислоталар, аденозинтрифосфат кислоталар) тирик организмларда муҳим функцияларни бажаради.

Саидаҳрол Тўхтаев.

Loading...