ФОСФИДЛАР

ФОСФИДЛАР — фосфорнинг металлар, шунингдек, фосфорга нисбатан электр мусбат металлмаслар (В, Si, As ва б.) билан бўлган бирикмалари. Ишқррий ва ишқорийер металларнинг Фосфидлари сувда ва суюлтирилган кислоталарда парчаланиб фосфин ажратиб чиқаради. Ишқорийер металларнинг ва мис гуруҳчасидаги металларнинг Фосфидлар иссиққа чидамсиз; бу хил Фосфидлар таркибида нисбатан кўпроқ фосфор тутганда яримўтказгич хоссага эга бўлади. Оралиқ металлар, лантаноид ва актиноидлар Ф. и кимёвий баркарор, сув ва суюлтирилган кислоталарда парчаланмайди.

Фосфидлар элементлардан 600—1200° да вакуум остида синтезлаш натижасида ёки инерт газлар атмосферада ҳосил бўлади; фосфинга металлар ва металлмаслар ёки уларнинг оксидларини таъсир эттириб олинади ва ҳ. к. Галлий Ga, индий In ва б. металларнинг Фосфидлари яримўтказгичлар, pyx Ф. и кемирувчиларга қарши заҳарли дори сифатида қўлланади. Фосфидлар баъзи рангли металлар кртишмаларининг антифрикцион хоссаларини яхшилаш мақсадида уларнинг таркибига қўшилади. Пиротехникада сигнал воситаси сифатида ишлатилади.