ФОСФОЛИПИДЛАР

ФОСФОЛИПИДЛАР, фосфатидлар — мураккаб липидлар, молекулаларида фосфат кислота қолдиқлари бўлади. Фосфолипидлар таркибига глицерин, ёғ кислоталари, альдегидлар ва азотли бирикмалар (холин, этаноламин, серии) киради. Глицерофосфатидлар [фосфатидилхолин (лецитин), фосфатидилэтаноламин (кефалин), фосфатидилсерин, фосфатидилинозит, кардиолипин] ва фосфосфинголипидлар — фингомиелинлар Фосфолипидларнинг муҳим вакиллари.

Фосфолипидлар табиатда кенг тарқалган. Асосий структура компонентлари сифатида ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар хужайра мембраналари таркибига киради. Оқсиллар билан липопротеин комплекслар ҳосил қилади.

Фосфолипидлардан ташқари фосфонолипидл а р ҳам маълум, буларда фосфор атоми азот асосига (холин ва этаноламинга) Р—С ковалент боғ орқали бириккан. Бу бирикмалар моллюскалар ва бактерияларда топилган.