ФОСФОР

ФОСФОР (юн. phosphoros — ёруглик ташувчи, phos — ёруглик ва phoro — ташийман, лот. Phosphorus) , P — Менделеев даврий системасининг V гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 15, ат. м. 30,97376. Ф. нинг 1 та изотопи — 31Р бор. 6 та сунъий радиоактив изотопи: 2SP, 29Р. 30Р, 32Р, 33Р, 34Р олинган. Унинг 32Р (Т1/2= 14,22 кун) изотопи нишонли атом сифатида кенг қўлланади.

Фосфорни 12-а. да араб алкимёгари А. Бехил (Башир) сийдикдан ажратиб олган. Гамбурглик алкимёгар Х,Бранд сийдикни буғлатишдан ҳосил бўлган қолдиқни кўмир иштирокида қуруқ хайдаш билан оқ Фосфор олган (1669). Фосфорни илк бор Лавуазье кимёвий элемент деб атаган. К. Шееле 1771 й. да Фосфорни суяк кулидан олган.

Ф. Ер пўстининг масса жиҳатдан 8102% ини ташкил қилади. Фосфор фаол элемент, табиатда фосфоритлар ва апатитлар таркибида учрайди. Фосфорнинг 3 та аллотропик шакл ўзгариши: оқ, қизил ва қора Фосфор маълум. О қ Ф. Р4 таркибли тетраэдр шаклдаги молекулалар ҳосил қилади. Унинг суюқланиш траси 44°, зичлиги 1,83 г/см3, қайнаш траси 281°; у сувда, спиртда оз, углерод (1У)сульфид, бензол, эфир, скипидар ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Оқ Ф. кимёвий реакцияларга яхши киришади. 50° да ҳавода ўзўзидан алангаланади. Қиздирилганда ҳатто платина билан ҳам бирикади. Жуда заҳарли, 0,1 грами одамни ўлдиради. Оқ Ф. сувда сакланади. У берк идишда 260° гача қиздирилганда қизил Фосфорга айланади. Қизил Фосфор (қора Фосфор ҳам) юқори полимер модда. Суюқланиш траси 590°, зичлиги 2,3 г/см3, Қизил Фосфор қиздирилганда суюқланмасдан буғланиб кетади, углерод (1У)сульфидда эримайди: ҳавода 260° да алангаланади, заҳарли эмас. Қора Фосфорнинг тузилиши ва кўриниши графитга ўхшайди (қ. Углерод). У. Ф. нинг энг барқарор шаклидир. Зичлиги 2,7 г/см3, 490° да алангаланади. Углерод (1У)сульфидда эримайди; электр токини ўтказади (оқ Фосфор ва қизил Фосфор электр токини ўтказмайди). Қора Фосфор оқ Фосфорга юқори босим таъсир эттириш ёки уни 270° да узок, қиздириш натижасида ҳосил бўлади.

Фосфор фаол металлмаслар жумласига киради. Унинг оксидланиш даражалари +5, +3, +1,0 ва —3 га тенг. Юқори трада (1000° дан юқорида) Фосфор буғлари, асосан, Р2 молекулаларидан иборат. Қуйи трада Фосфор буғлари тетраэдр шаклидаги Р4 молекулаларидан тузилган. Фосфорнинг —3 оксидланиш даражадаги бирикмаси РН3 — жуда захарли газ. Ф. нинг +3 га мувофиқ оксиди Р4О6 таркибли димер молекулалардан, +5 га мувофиқ оксиди Р4О|0 молекулалардан тузилган. Фосфорнинг бу оксидларига мувофиқ келадиган кислоталари Н,РО3 — ортофосфит кислота, НРО2 — метафосфит кислота, Н3РО4 — ортофосфат кислота, НРО3 — метафосфат кислота, Н4Р2О7 — пирофосфат кислота. Ортофосфат кислота кучи ўртача кислоталар жумласига киради, у 3 асосли.

Апатитлар ортофосфат кислотанинг кальцийли тузидир.

Апатит ва фосфоритлар Фосфор олишда хом ашё сифатида ишлатилади. Уларни электр печда 1400—1600° да кокс б-н қайтариб эркии Фосфор ҳосил қилинади. Кальций оксидни шлакка ўтказиш учун SiO2 кўшилади. Ҳосил бўлган Фосфор буғлари сувда оқ Фосфор шаклида конденсатланади.

Фосфор ҳарбий мақсадларда, гугурт саноатида, металлургияда, фосфорли бронзалар ҳосил қилишда қўлланади. Ишлаб чиқариладиган Фосфорнинг асосий қисми термик фосфат кислота ва фосфорли ўғитлар тайёрлаш учун кетади. Техник Фосфорнинг деярли ярми синтетик ювувчи воситалар тайёрлаш учун сарфланади. Фосфор (У) оксид Р4О|0 қуритувчи восита сифатида, метилметакрилат смолалар олишда кулланади. Фосфор сульфидлари флотацион воситалар, антикоррозион қўшимчалар, фосфорорганик бирикмалар синтезида ишлатилади.

Фосфор тирик организм ҳужайралари ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Фосфор моно, дива трифосфат гуруҳлар — Н2РО3 , Н3Р2 О7 ва Н4Р3 Ою тарзида ферментларнинг фаол гуруҳлари таркибига киради. Биологик системаларда (хужайралар митохондрияларида) аденозинтрифосфат кислота (АТФ) мавжуд бўлиб, у организмга энергия захирасини бериб туради, чунки АТФ гидролизга учраганда аденозиндифосфат кислота (АДФ) ва фосфатлар қосил бўлиб, бу жараён энергия ажралиб чиқиши билан содир бўлади. Организм ҳужайраларида электронлар озуқа моддалардан ҳаво кмслородига кўчади. Бу жараён вақтида АДФ ва фосфатлардан АТФ ҳосил бўлади. Суякда Фосфор гидроксид апатит (ЗСаРО4)2Са(ОН), ва карбонат апатит (ЗСаРО4)2СаСО3Н2О шаклида мавжуд. Ўсимликлар Ф. ни тупрокдан фосфатлар ҳолида ўзлаштиради. Ўсимлик ва ҳайвон организмларида Фосфор турли органик модцалар ҳосил қилади.

Ад.: Парпиев Н. А., Раҳимов Ҳ. Р., Муфтахов А. Г., Анорганик кимё, Т., 2003; Касымова С. С, Биогенные элементы, Т., 1990.

Сталина Қосимова.

Loading...