ФОСФОРБАКТЕРИН

ФОСФОРБАКТЕРИН — бактериал ўғит; таркибида фосфорорганик бирикмаларни ўсимликлар ўзлаштира оладиган шаклга ўтказиш крбилиятига эга бўлган микроорганизмлар спораси бор. Ф. юқтирилган уруғлик билан тупроққа кирган бактериялар ўсимликнинг илдиз атрофида ривожланади. Фосфорбактерин суюқ ёки қуруқ ҳолда бўлади. Экиш олдидан 1 га майдонга экиладиган уругликка 100 мл суюқ ёки 250 г кукунли Фосфорбактерин сарфланади. Мева дарахтлари кўчатларини ўтқазишда 10—15 г кукунли Фосфорбактерин 10—20 л сувда эритилади ва кўчат учун қазилган чуқурга озоздан қуйилади ёки кўчат экилганидан кейин тупроқ юзига сепилади ва тупроқ юмшатиб қўйилади. Фосфорбактерин органик моддаларга бой, унумдор тупрокларда яхши самара беради.

Loading...