ФОСФОРЕСЦЕНЦИЯ

ФОСФОРЕСЦЕНЦИЯ — уйғотиш тугагандан кейин хам анча давом этадиган люминесценция. Фосфоресценция бир неча секунд, минут, соат, ой ва ҳатто йил давом этиши мумкин. Кристаллофосфорларнинг Фосфоресценцияси уйғотиш вақтида ажраладиган электронлар ва ковакларнинг рекомбинацияси вақтида содир бўлади. Нурланишнинг чўзилиши электронлар ва ковакларнинг турли «қопқон»ларга илиниши билан боғлиқ. Улар фақат «қопқон» чуқурлигидан катта бўлган қўшимча энергия олибгина бу «қопқон»лардан озод бўлиши мумкин. Мураккаб органик молекулаларнинг Фосфоресценцияси уларнинг метастабил (оралиқ) ҳолатда бўлиши билан боғлиқ. Органик молекулалар Фосфоресценция сининг равшанлиги, одатда, вақт бўйича экспоненциал қонун бўйича камаяди. Кристаллофосфорлар Фосфоресценцияси равшанлигининг сўниш қрнуни мураккаб. Кристаллофосфорлар трасининг ортиши, одатда, Фосфоресценциянинг сўнишини тезлатади (яна қ. Флуоресценция).

Loading...