ФОСФОРИТЛАР

ФОСФОРИТЛАРфосфатлар (асосан, апа*гит)га тўйинган чўкинди тоғ жинслари. Фосфоритлар таркибида фосфат ангидриди (Р2О5)нинг миқдори 18%дан кам бўлмаслиги керак, аммо геологик қидирув ишлари амалиётида таркибида 5—18% гача Р2О5 бўлган тоғ жинслари хам Фосфоритларга киритилади. Соф Фосфоритларнинг ранги асосан оқ бўлиб, жуда кам учрайди. Фосфоритлар таркибидаги рангли моддаларга кўра қора, кулранг, жигарранг, баъзан кўк, яшил, қизил, сариқ, оч кулранг бўлади. Фосфоритлар таркибида деярли ҳар доим органик моддалар, Са, Mg, Fe карбонатлари, гил минераллари, пирит, темир гидрооксид, кварц, хальцедон бўлади. Фосфоритларда уран, лантаноидларнинг церий гуруҳига мансуб элементлари ҳамда кўпроқ Y, Pb, Sr, оз микдорда V, Sc, Zr, Se, Be аралашмалари тўпланиши мумкин. Фосфоритлар структурасига қараб яхлит, донадор, желваксимон (конкрецион), шағалсимон, конгломератли турларга бўлинади. Яхл ит ва донадор Фосфоритлар кўп тарқалган. Яхлит (геосинклиналь) Ф. зич бир хил жинедан иборат бўлиб, таркибидаги жуда кичик думалоқ фосфат доналари ва оолитлар фосфат, карбонат ёки силикат ангидрид (SiO2) бирикмалари ёрдамида жипелашган. Маҳсулдор қатламлари қалин (10 м дан ортиқ), юқори сифатли (28—36% Р2О,), кенг майдонда тарқалган. Бундай Фосфоритлар конлари Хубсугул (Монголия), Куньяна (Хитой), Жоржина (Австралия) кембрий ётқизиқларида мавжуд. Донадор (платформа) Ф. — карбонат ёки терриген чўкинди тоғ жинслари, таркибидаги фосфат доналари ҳамда денгиз организмлари қолдиқлари карбонат, силикат ангидрид ёки гил ёрдамида жипелашган. Маҳсулдор қатлам калинлиги кўпинча 2—3 м (баъзан 10 м гача), таркибида 22— 30% Р2О5 бўлади. Бу типдаги Ф. Россиянинг Европа кисми, Шим. Африка, Ўрта Осиёда бўр ва палеоген ётқизиқларида кенг Tapкалган. Фосфоритлар пайдо бўлиши ҳақида турли биокимёвий, кимёвий ва биоген назариялар мавжуд бўлиб, биокимёвий назария кўпчилик томонидан тан олинган. Фосфоритлар кимё, тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган фосфор, фосфор кислота ва турли фосфорли бирикмалар олиш манбаси ҳисобланади. Асосий истеъмолчи — қ. х. бўлиб, Фосфоритлар 90% гача фосфорли ўғитлар тайёрлашда ишлатилади. Ундан ташқари, Фосфоритлардан йўлйўлакай саноат масштабида бир қанча ноёб элементлар ажратиб олинади. РФ, Болтиқбўйи, Сибирь, Қозоғистонда йирик Фосфоритлар конлари бор. Ўзбекистон ҳудудида Фосфоритлар палеоген, бўр, девон, силур ва токембрий ётқизиқларида топилгал. Улар, асосан, Марказий Қизилқумдаги ЖеройСардара (Р2О, захираси 57,68 млн. т), Шим. Етимтоғ ва Караката конларида мавжуд.

Loading...