ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР

ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида фосфор бўлган минерал ва органик моддалар; ўсимликларнинг фосфор билан озикланишини яхшилаш учун ишлатилади. Ўсимликлар ўзлаштирган фосфорнинг тупрокдаги жамғармасини тўлдиришнинг бирданбир манбаидир. Фосфорли ўғитлар таркибида фосфор бўлган рудалар — апатит ва фосфоритларни қайта ишлаб олинади. Булардан ташқари, металлургия саноати чиқиндилари — томасшлак ва мартен фосфатшлак ҳамда органик моддалар, мас, суяк уни, тунг ва бошқалар Фосфорли ўғитлар сифатида ишлатилади. Қ. х. га етказиб бериладиган Фосфорли ўғитлар таркибидаги фосфор ортофосфат кислота (Н3РО4)нинг ортофосфат тузлари шаклида бўлади. Айрим Фосфорли ўғитлар эса полифосфат (суперфосфат) кислота, шу жумладан, метафосфат кислота асосида олинадиган мураккаб ўғитлардир. Фосфорли ўғитлар саноат йўли билан олинган биринчи минерал ўғитлардан ҳисобланади (1842 й. да Буюк Британияда суперфосфат ишлаб чиқарила бошлаган). Эрувчанлик даражасига қараб Фосфорли ўғитларни 3 асосий гуруҳга ажратиш мумкин: сувда эрийдиган (оддий, қўшалоқ ва аммонийлашган суперфосфат, аммофос, диаммофос) Ф. ў. Бу ўғитларда фосфор бир асосли кальций фосфат (СаН2РО4)2Н2О ҳолида бўлади; сувда эримайдиган (преципитат ёки кальций гидрофосфат, томасшлак, мартен фосфатшлаги, фторсизланган фосфат ва б. термик фосфатлар) Ф. ў. ; бу ўғитларда фосфор 2 асосли кальций фосфат — СаНРО4Н,О ёки тетракальций фосфат — Са4Р2О5 ҳолида бўлади. Аммоний цитрат, лимон кислота эритмаларида эрийдиган бу ўғитлар шудгорлашда асосий ўғит сифатида ёки культивация вақтида қўлланилади; қийин эрийдиган ёки сувда ва кучеиз кислоталарда эримайдиган (фосфрит уни ва суяк уни) Ф. ў. Уларда фосфор кальций фосфат — Са3(РО4)2 ҳолида бўлади. Бундай ўғитлар қийин эрийдиган фосфатларни ўсимликлар ўзлаштира оладиган шаклга келтирувчи нордон туттрокларга билвосита ўғит сифатида юқори дозаларда солинади. Фосфорли ўғитларни ишлатиш хусусияти уларнинг эрувчанлик даражасига боғлиқ.

Сувда эрийдиган Фосфорли ўғитлар кукуни ва донадор ҳолда лимон кислота ва аммоний цитратда эрийдиганлари кукун ҳолида, қийин эрийдиганлари жуда майда кукун ҳолида қўлланилади. Суғорма деҳқончилик зоналарида, одатда, сувда эрийдиган Фосфорли ўғитлар қўлланилади. Уларнинг барчаси нам тортмайди, муштланиб қолмайди. Сурвоҳа тупрокларда Фосфорли ўғитлар таркибидаги фосфор, азот ва калий нисбатлари 1:0,7:0,3; ўтлоқи воҳа тупроқларда 1:0,8:0,5 қилиб қўлланганда яхши самара беради. Фосфор сувда кам эриганлиги сабабли ювилиб кетмай тупроқнинг юқори қатламида тўпланади. Тупроққа солинган Фосфорли ўғитлар таркибидаги фосфорнинг 20— 25% солинган йили, 40 — 60% 2—3 йил ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Фосфорли ўғитлар ўсимлик ривожланиши учун зарур ўғитдир. Фосфорли ўғитлар таъсирида ҳосил пишиши тезлашади, ҳосилдорлик ортади, маҳсулот сифати яхшиланади, картошкада крахмал, қанд лавлагида қанд кўпаяди (фосфор етишмаганда ўсимлик баргларининг чети қорайиб қурийди, ўсимлик нимжон бўлиб ўсади).

Ўзбекистонда Фосфорли ўғитлар Олмалиқ «Аммофос» бирлашмаси, Самарқанд кимё з-ди, Қўқон суперфосфат з-дларида чиқарилади (яна қ. Минерал ўғитлар).

Ад.: Набиев М. А., Азотнокислотная переработка фосфатов, т., 1, Т., 1976.

Рисқибой Ёқубов.

Loading...