ФОСИҚ

ФОСИҚ (араб. — йўлдан адашган, ахлоқсиз) — 1) ислом анъанасида диний мажбуриятларни адо этмаган гуноҳкор. Куръонда яҳудийлар, христианлар, мушриклар ва мунофиқлар ҳақида сўз бораркан, кўпларининг Фосиқ эканлиги биддирилади, айрим оятларда мўминларга нисбатан ҳам ишлатилиб, Аллоҳ Ф. лардан рози бўлмайди, эҳсонларини қабул этмайди ва ўзларини ҳидоятга эриштирмайди, уларни дунёда жазолагани каби, охиратда ҳам жаҳаннамга ташлайди, деб баён қилинади;

2) ахлоқий маънода — фаҳш, бузуқ одам.