ФОТИМА

ФОТИМА (тахм. 605/606, Макка 632/633, Мадина) — Муҳаммад (сав) нинг кенжа қизи. Фотимага эътиқод қилиш шиалар ўртасида кенг тарқалган. Шиа имомлар ва мусулмон мамлакатларидаги кўпчилик сулолалар (идрисийлар, фотимийлар, саъдийлар ва б.), шунингдек, барча саййидлгр Фотима ва унинг эри Али ибн Абу Толиб авлодлари деб ҳисобланади. Фотима гўзал бўлгани учун номига Заҳро исми ҳам қўшиб айтилади. Фотиманинг 5 фарзанди: 3 ўғил (Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин) ва 2 қизи (Умми Гулсум ва Зайнаб) бўлган. Муҳаммад (сав) вафотидан олти ойдан сўнг Фотима оламдан ўтган. Мадинага борган шиа аёллар Фотима қабрини зиёрат қилади.

Loading...