ФОТИМИЙЛАР

ФОТИМИЙЛАР — Яқин Шарқда ҳукмронлик қилган исмоилийлар халифалари сулоласи (909—1171). Насаблари Муҳаммад (сав)нинг қизлари Фотимата бориб тақалади. Фотимийлар давлати Тунисда барпо этилган. 10-а. ўрталарида Ф. Шим. Африканинг бутун ҳудуди ва Сицилияни, 969 й. Мисрни, 10-а. охири — 11-а. бошида эса Сурияни тобе этганлар (яна қ. Фотимийлар халифалиги).

Loading...