ФОТИМИЙЛАР ХАЛИФАЛИГИ

ФОТИМИЙЛАР ХАЛИФАЛИГИ, Фотимийлар давлати (909—1171) — Шим. Африкада фотимийлар сулоласи бошқарган ҳарбийтеократик давлат. Ифриқия (Тунис)да исмоилийлар ҳаракати натижасида тугатилган аглабийлар давлати ўрнига тузилган.

910 й. да Раккад ш. да исмоилийлардан бўлган имом Убайдулла халифа ва махдий деб эълон қилинган. 10-а. ўрталарига келиб буюк исмоилийлар давлатини тузишга интилаётган фотимийлар бутун Шим. Африкани ва Сицилияни ўзларига бўйсундириб олди. Ўрта денгизда эса уларнинг флоти ягона хукмрон кучга айланди. 969 й. да фотимийлар қўшини Мисрни босиб олган, лашкарбоши Жавҳар Фустат яқинида Қоҳира ш. га асос солган. Бу шаҳар 973 й. да уларнинг пойтахти бўлиб қолган. 10-а. охирида Фотимийлар халифалигига Жазоир, Тунис, Ливия, Миср, Сурия (Фаластин бн), Ғарбий Арабистон (Ҳижоз, Яман) кирган. Фотимийлар марказлашган ҳарбийтеократик давлат қурганлар. Ҳокимият мерос сифатида тор доирадаги ҳукмрон синфларга ўтар эди. Ғайридинлар бўлмиш христианлар ва яҳудийларга нисбатан, асосан, бағрикенглик сиёсати олиб борилган. Хўжаликнинг асосий ривожланган сохалари — деҳқончилик, мевачилик, сабзавотчилик ва хунармандчилик эди. 11 а. га қадар ернинг давлат тасарруфига утказиш кучая борган. Муиз даврида (953— 975) ердан хирож солиғи олиш қаттиқ назорат қилинган. Ҳунармандчилиқда қулларнинг меҳнатидан фойдаланишган. Александрия, Даметта, Тиннис ш. ларида тўқимачилик корхоналари мавжуд бўлган. Тери, шиша, металл, сопол, қоғоз ва пергамент маҳсулотларини и. ч. ҳам равнақтопган. Фотимийлар халифалиги Ҳиндистон, Византия, Италиянинг Амальори, Венеция, Генуя, Пиза ш. лари билан мунтазам савдо алоқаларига эга бўлган. Фотимийлар халифалигининг тилла тангаси ўзининг олий сифати билан ажралиб турган. Фотимийлар халифалиги томонидан Миср забт этилганидан сўнг армия маҳаллий қулларнинг ҳисобига янада кучая борган, натижада мустаҳкам сиёсий куч шаклланган. 10—11-а. ларда Фотимийлар халифалигининг маънавий ва маърифий ҳаётида юксалиш даври кўзга ташланади. Илмфаннинг кўпгина тармоқлари, риёзиёт, ҳандаса, мантиқ, фалсафа, фалакиёт, геом., адабиёт, араб грамматикаси, геогр., тиббиёт, кимё, физика, биол., ноширлик, исломшунослик, ҳадисшунослик, диншунослик ва таржимонликда сезиларли ютуқларга эришилган. 11-а. бошида Қоҳирада «Дор улҲикма» («Билимлар уйи») шаклланган. Мухдммад алХоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Бакр арРозий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Муҳаммад ибн Исмоил алБухорий, Муҳаммад атТермизий, Абу Наср алФоробий, Яқуб алКиндий, Ибн алҲайсам, асСадафий, Ибн Ридвон, Абу Хотим арРозий, Ҳомидаддин Кирмоний сингари олимларнинг ҳаёти ва фаолияти «билимлар уйи» билан узвий боғланган эди. «Билимлар уйи»нинг салоқияти ва машҳурлигининг ошишида Мовароуннаҳр олимлари ва мутафаккирларининг ҳиссаси ниҳоятда катта бўлган. 11-а. ўрталарида Мисрда мислсиз қурғоқчилик туфайли юзага келган очлик ва эпидемия кўп зарар етказган. Армияда эса, турклар ва суданликлар ўртасида зиддиятлар кучайиб кетган. Халифа Мунтасир вазиятни бошқара олмай ҳокимиятни харбий саркарда Бадр ал Жамалийга топширган ва уни вазир этиб тайинлаган. Бошбошдоқликлар ва зиддиятлар Фотимийлар халифалигининг барча ижтимоий қатламларига кириб борган. Вазирларнинг мавқеи оша борган. Мунтасир (1094) ва Амир (ПЗО)нинг вафотидан сўнг, мустамлака халкларнинг кураши авж олган, бу омиллар Фотимийлар халифалигининг парчаланишига олиб келган. 1048 й. да Шим. Африка Ф. х. дан ажралиб чиққан. 1071 й. да Сицилия норманнлар томонидан босиб олинган. Мисрдан салибчилар сиқиб чиқарилган, натижада 1169 й. да Фотимийлар халифалигининг вазири этиб ҳарбий capкарда Салоҳиддин тайинланган. У охирги фотимийлар халифаси Адидни ағдариб, ҳокимият тўнтаришини амалга оширган (1171). Мисрда айюбийлар сулоласининг ҳукмронлиги ўрнатилган.

Loading...