ФОТО САНЪАТИ — бадиий ижод тури; асарлари фотография (сурат) воситалари асосида яратиладиган тасвирий санъат тури. Бадиий маданиятда Фото санъатининг алоҳида ўрин тутиши фан (физика, кимё, оптика) ва техниканинг маълум ютуқлари заминида юзага келиши мумкин бўлган техникавий санъат тарихида дастлабкиси бўлганлиги билан белгиланади. 20-а. ўрталарида техникавий санъат турлари гуруҳи кинематография (кино санъати), телевидение, радио санъати, дизайн ва б. билан бойиган. Фото санъати ижоднинг кенг сохасига айланди ҳамда унинг таркибида ҳужжатли Фото санъати, бадиий фотография ва амалий Фото санъати (плакат, китоб безаги, реклама ва б. учун) мустақил кўринишлар сифатида шаклланди. Бу янги техника воситаси — тасвирни муҳрлаш юзага келган кунданоқ тасвирий санъат намояндалари унга мурожаат қилди. Фотография ихтирочиси ЛуиЖак Даггер асли рассом бўлиб, унинг дастлабки суратлари рангтасвирнинг анъанавий портрет, манзара ва натюрморт жанрлари йўлида яратилди. Илк давр фотографияси очиқданочиқ рангтасвир асарларига таклид қилди; 19-а. тасвирий санъатидаги фотографияда ўзининг иккинчи нусхасига эга эди. Бадиий фотография номини олган бу йўналиш асосчилари Фото санъати юксак тасвирий маданиятга эришиши, нафис санъатлар билан узвий боғланиши учун қарийб 3 аср давомида таникли ижодкорларнинг катта меҳнати сингган.
Фото санъати тарихида Э. Майбриж (АҚШ) томонидан турли кўриш нуқталаридан бир неча камерада суратга олинган суратлар муҳим воқеа бўлди. Бу янгилик туфайли 20-а. 1-чорагида Фото санъатида реал борлиқни янгича талқин қилишга қизиқиш ортди.
2-жаҳон уруши давридаги репортажлар Фото санъатининг янги тараққиёт босқичи бўлди. Уруш фотойилномаларини яратишда турли мамлакатлар фоторепортёрлари катта хиссаларини қўшдилар. 1950 — 80 й. лар ҳужжатли Фото санъати с, жаҳоннинг энг йирик агентликлари томонидан жўнатилган репортёрларнинг саёҳатда яратган жанрли фотографиялари ривожи б-н характерланади.
Ўзбекистон ҳудудига 19-а. нинг 2ярмида Европадан келган кўплаб сайёҳтижжорлар ва б. касб эгалари юртимизни бебаҳо маданий мероси, айниқса, уларни ҳайратга солган миробчилик (ирригация) санъати, қ. х., нафис ҳунармандчилик санъати ва одамларнинг яшаш тарзи маданиятини акс эттирган ва бу тасвирларни таркатишган.
Дастлабки ўзбек фотоусталаридан бири хивалик Худойберган Девонов 1907—08 й. лар Петербургга бориб бу касбни чуқур ўрганиш билан бирга ўша даврнинг энг илғор фототехникасини олиб келган ва жуда кўплаб ўта юксак тарихий, бадиий маҳорат намуналари бўлган фотосуратлар яратган.
Ўзбекистонда чинакам Фото санъатининг асочиларидан бири М. З. Пенсонаир. У 20-а. нинг 20-й. ларидан то 50-й. гача Ўзбекистоннинг фотойилномасини яратишга ҳисса қўшди. Унинг «Ўзбек мадоннаси», «Ўғил савод чиқарди» ва б. суратлари машҳурдир. 1940-й. ларда Ўзбекистон Фото санъати ижодий услублари кўпайди, жанрий шакллар ортди, фотографлар турли соҳалар бўйича ихтисослаша борди (мас, Е. Юдицкий — меъморлик, К. Ромеев — театр, А. Палехов — портрет, Р. Альбеков — болалар ҳаёти, Р. Шамсиддинов, С. Безносов — маиший жанр, С. Маҳкамов — маданият бўйича ихтисослашди). Ўзбекистон журналистлар уюшмаси фотосекцияси, йирик корхоналарда ташкил топган фотоклублар республика Ф. с. ривожида муҳим роль ўйнади.
Миллий истик,лол туфайли ўзбек фотографияси тамомила янгича ривожланиш йўлига эга бўлди. Жаҳон фотосанъатининг ўта муҳим ўрни, аҳамиятини назарда тутган ҳолда 2002 й. да Ўзбекистон БА таркибида «Тошкент фото уйи» ташкил этилди.
Р. Шагаев. «Келин» (2000).
Ф. Қурбонбоев, Р. Шагаев, Н. Муҳаммаджонов, К. Минайченко, М. ва Д. Пенсон, Т. Зельма, В. Вяткин, Турсун Али, Ш. Усмон, В. Ан, В. Соколов, Р. Яруллин каби фотоусталар Ўзбекистон Фото санъатида самарали фаолият кўрсатмоқдалар.
1, 2Халқаро Тошкент фото биенналеси «Мўътабар қарияларимиз», «Маҳалла — мен яшаётган олам», «Сув — бу ҳаёт демакдир» (2003 й. БМТ билан ҳамкорликда), шунингдек, 2003—2004 й. ларда «Ўзбекистон: севги изҳори» очиқ республика ҳаваскор фоторассомлари учун анъанавий тарзда халқчил фототанлови ўтказилди.
Ўзбекистон фотоусталари нуфузли Халқаро фототанловларда юксак ўринларга сазовор бўла бошлади (мас, 1999 й. ЮНЕСКО фототанлови); Брюссель, Гаага, Антверпен каби шаҳарларда «Ўзбек маҳалласи: одамлар, урфодатлар, анъаналар» фотокўргазмаси Европа бўйлаб намойиш этилди.
2003 й. да Ўзбекистон Бутунжаҳон бадиий фотография федерацияси (Бош қароргоҳи Люксембургда)га ҳақиқий аъзо қилиб қабул қилинди.
Турсунали Қўзиев.