ФОТОБИОЛОГИЯ

ФОТОБИОЛОГИЯ (фото… ва биология) — ультрабинафша ва инфрақизил нурлар таъсирида организмларда содир бўладиган жараёнларни ўрганадиган фан; биол. нингбирбўлими. Фотобиологияга 18—19а. ларда асос солинган. Унинг пайдо бўлиши фотосинтезнинг кашф этилиши, рангли кўриш жараёнининг асослаб берилиши, ёруғлик иштирокида содир бўладиган табиий ҳодисалар (фотопериодизм, фототаксис ва б.) нинг аниқланиши б-н боғлиқ. Лекин Фотобиология мустақил фан сифатида 20-а. нинг 2ярмида нурланиш квант таълимотининг ишлаб чиқилиши, шунингдек, биокимё, биофизика ва физиологиянинг ривожланиши билан боғлиқ. Фотобиологиянинг вазифаси ёруғлик квантлари энергиясининг кимёвий боглар ва биологик мембраналардаги электр потенциал энергиясига айланишини хамда фотобиологик жараёнларда фотокимёвий ва қоронғилик ферментатив фазаларининг ўзаро боғланишини аниклаш, фоторецепторлар ва улар функциясининг молекуляр асосларини ўрганиш ҳамда фотобиологик жараёнларнинг самарадорлиги сабабларини кўрсатиб беришдан иборат.

Фотобиология соҳасидаги тадқиқотлар қ. х. ўсимликларининг ҳосилдорлигини ошириш, қуёш нуридан фойдаланиш, фотобиологик ҳодисалар принциплари асосида сунъий системалар яратиш, лазер нурларидан биол., фототерапия ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида амалий фойдаланишга оид.

Loading...