ФОТОИОНЛАНИШ

ФОТОИОНЛАНИШ, фотоионизация — атом ёки молекулаштг бир ёки бир неча фотон билан ўзаро таъсири натижасида ионланиши. Агар атом (молекула) уйғонмаган бўлса, бир фотон таъсирида ионланиш юз бериши учун ионлаштираётган фотоннинг энергияси hv (v — нурланиш частотаси) ионланиш энергияси IV дан кичик бўлмаслиги керак. Ҳамма суюқдик ва газларнинг атомлари ҳамда молекулалари учун W шундайки, hv>W шарт фақат ультрабинафша нурлар ва яна ҳам қисқа тўлқин узунликка эга бўлган нурлар учун ўринли. Бироқ Фотоионланиш поғонавий ионланиш ҳисобига hvёруғлик билан нурлантирилганда) ҳам кузатилиши мумкин. Фотоионланиш эҳтимоллиги hv~W ҳолда энг катта бўлади. hv — W айирма (W) га нисбатан кичик бўлса, Фотоионланиш вақтида фотон ютилади. hv — W айирма Фотоионланиш маҳсулотлари (хусусан, эркин электронлар) нинг кинетик энергиясига айланади. Катта энергияли фотон (рентген нури фотонлари, уквант)лар Фотоионланиш актида ўз энергияларининг бир қисминигина сарфлайди; бунда уларнинг частотаси ўзгаради. Бундай фотонлар модда орқали ўтишида кўп сонли Фотоионланиш актлари содир қилади. Фотоионланиш, мас, атмосфера юқори қатламларининг ионланиш жараенида муҳим роль ўйнайди.

Loading...