ФОТОМЕТР

ФОТОМЕТР (фото… ва…метр) — фотометрик катталиклар (ёруглик кучи, ёруглик энергияси, ёритилганлик, нурлилик, ёритувчанлик, ёруглик экспозицияси), шунингдек, оптик материалларнинг ёруғлик характеристикалари, мас, ёруглик ютиш ва кайтариш коэффициентлари ва б. ўлчанадиган асбоб. Ф. ясалиши ва ишлаш принципига кўра, визуал, фотоэлектрик, тақсимлаш, интегралловчи, шарли ва б. хилларга бўлинади. Фотометр газ, қаттиқ ва суюқ моддаларни текширишда, оптик тизимларда ишлатилади.