ФОТОН

ФОТОН (юн. photos — ёруғлик) — элементар зарра, электромагнит нурланиш (тор маънода — ёруғлик) кванти; Ф. нинг тинчликдаги массаси /я?=0, шунинг учун тезлиги фақат ёруғлик тезлиги с=3108 м/с га тенг. Фотоннинг спини (h бирликларида) 1 га тенг, шунинг учун бозонлар гуруҳига киради ва БозеЭйнштейн статистикасига бўйсунади. Фотон электромагнит ва гравитацион ўзаро таъсирларда қатнашади, барча элементар зарралар б-н ўзаро таъсирлашади. Энергиялари 100 кэВ дан катта бўлган Фотонлар, одатда, уквантлар деб аталади. Атом ядросининг электростатик майдонида энергияси > 1 МэВ бўлган уквантлар электрон ва позитронга (электронпозитрон жуфтнинг туғилиш жараёни) айланиши мумкин, электрон ҳамда позитрон тўқнашганида иккита (ёки учта) уквантга аннигиляцияланиши мумкин. Фотоннинг нурланиш классик назарияси Максвелл тенгламасига, Фотон ларнинг ўзаро таъсир этиш квант назарияси квант электродинамикасита асосланган. Фотонлар манбалари бўлиб ёруғлик манбалари, уквантлар манбалари бўлиб радиактив изотоплар хизмат қилади.

Loading...