ФОТОСФЕРА

ФОТОСФЕРА (фото… ва сфера) — юддузлар атмосферасининг кўзга кўринадиган энг пастки ва зич қатлами. Юлдузлар сочаетган оптик тўлқинлардаги нурланиш. Ф. спектри Фраунгофер чизщлари билан кесилган узлуксиз спектрдан иборат. Куёш Фотосферанинг қалинлиги унинг радиусининг 0,001 қисмига, юлдузларда эса радиусининг 10~4—10~3 қисмига, оқ митти юлдузларда ~10~6, гигант ва ўтагигант юлдузларда эса 10~3—10~2 қисмига тент. Фотосфера газининг ўртача зичлиги қайноқ юлдузларда 10~9 г/см3, оқ митти юлдузларда 10~6 г/ см3.

Қуёш Ф. си яхши ўрганилган: қалинлиги —300 км, траси 4500 — 8000° К, газ босими 10~5—10~3 дина/см2 (яна қ. Куёш).

Loading...