ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР

ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР — қ. х. экинлари зараркунандалари микдорини камайтирадиган, шунингдек, одамга бевосита ёки билвосита фойда келтирадиган ҳашаротлар. Ф. ҳ. ўсимлик гулларини чанглатувчи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат учун хом ашё берувчи, экинлар зараркунандалари ва б. зарар берувчи ҳайвонлар ҳамда бегона ўтларнинг табиий кушандалари, табиий жараёнларда иштирок этувчилар каби гурухларга ажратилади. Ҳашаротларнинг, айниқса, ари ва асала/шарнинг ўсимлик гулларини чанглатишдаги аҳамияти қадимдан маълум. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва техника материаллари берувчи Фойдали ҳашаротларга асаларилар (асал ва мум беради), тут ипак қурти (пилла), айрим червецлар (лок ишлаб чиқаради) ва б. киради. Зараркунанда ҳашаротлар кушандаси ёки уларда паразитлик қилувчи кўпгина Фойдали ҳашаротлар маълум. Mac, олтинкўзлар, сирфидлар, хонқизи қўнғизлари, канахўр, трипслар, йиртқич қандала — ориуслар, афидидлар ва б. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усулида паразит энтомофаглардан трихограмма, габрабракондш (тунламлар тухуми ва қуртига қарши) фойдаланилади. Шумғияп қарши маҳаллий гербифаг — фитомиза пашшаси муваффақиятли қўлланилади.

Ҳашаротлар тупроқ пайдо бўлишида ҳам иштирок этади (мас, бирламчи қанотсиз ҳашаротлардан оёқдумлилар). Кўпгина ҳашаротлар тупроқ қатламини органик моддалар билан бойитади (тупроқда яшовчи чумолилар, термитлар, чувалчанглар ва баъзи қўнғизлар).

Ад.: Давлетшина А. Г., Еременко Т. С., Полезные и вредные насекомые хлопчатника, Т., 1979; Муродов С. А., Умумий энтомология курси, Т., 1986.

Султон Алимухамедов.