ФОЙДАЛИ ИШ КОЭФФИЦИЕНТИ

ФОЙДАЛИ ИШ КОЭФФИЦИЕНТИ (ф. и. к.) — бирон бир тизим (қурилма, машина, двигатель ва б.) сарфлаган энергиянинг самарадорлигини ифодаловчи тушунча; қанча энергия фойдали ишга айланишини, қанча энергия йўқолишини кўрсатадиган сон (одатда, фоизларда ифодаланади). Фойдали ишга сарфланган энергиянинг машина олган умумий энергия микдорига нисбати билан аникланади.

Иссиклик двигателларидаги ф. и. к. — механик фойдали ишнинг сарфланган иссиклик микдорига нисбати, электр трансформаторлардаги ф. и. к. — иккинчи чулгамда олинган электромагнит энергиясининг бирламчи истеъмол чулғамидаги энергияга нисбати, электр двигателларидаги ф. и. к. — фойдали механик ишнинг манбадан олинган электр энергиясига нисбатидан иборат ва б.

Машинанинг умумий ф. и. к. унинг айрим қисмлари ф. и. к. лари йигиндисига тенг. Энергиянинг турли кўринишда йўқолиши туфайли ф. и. к. ҳамиша 1,0 дан кичик бўлади. Такомиллашган электр трансформаторларда ф. и. к. 98 — 99%, электр генераторларида 90—95%, ички ёнув двигателларида 40—50% ва иссиклик электр стяларида 35—40%.