ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ҲАВЗАСИ

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ҲАВЗАСИ — тоғ жинсларининг маълум формацияси билан боғлиқ, қатламли чўкинди фойдали қазилмаларининг узлуксиз ёки деярли узлуксиз тарқалган берк области. Фойдали қазилмалар ҳавзаси кумир (Кузнецк, Донецк, Москва ёни ва б.), нефть ва ёнувчи газ (Амударё, Бухоро нефтьгаз области б-н бирга, Фаргона, Форс қўлтиғи, Пермь — АҚШда, Ғарбий Сибирь, Мексика қўлтиғи ва б.), норуда фойдали казилмалари (туз ҳавзалари — АртёмовскСлавянск, Иркутск ва б.), рудали (Кривой Рог темир рудаси, Никопольск марганец рудаси ва б.) конлар учун хос. Фойдали қазилмалар ҳавзаси ҳ майдони бир неча юз км2 дан бир неча юз минг км2 гача бўлиб, унинг ҳудудида йирик кончилик саноати мажмуалари мавжуд.

Loading...