ФОЗИЛОВ Эргаш Исмоилович

ФОЗИЛОВ Эргаш Исмоилович (1933.10.3, Янгийўл ш.) — тилшуностуркийшунос олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), филол. фанлари дри (1967), проф. (1976). Москва ун-ти филол. ф-тини ва айни пайтда шу ун-т қошидаги Шарқ тиллари интини тугатган (1957). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида кичик ва катта илмий ходим (196068), тарихийэтимологик луғатлар бўлими мудири (1968 — 82), айни пайтда директор ўринбосари (1974—82), Берлин унти шарқ тиллари фти проф. (1982—86), Тошкент вилояти партия комитети котиби (1987—89), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари (1990—92). Фозиловнинг илмий ишлари туркий тиллар, жумладан, ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, тараққиёт йўллари, эски ўзбек тили грамматикаси, лексикаси тадқиқига, 14 — 15-а. ёзма ёдгорликларини ўрганишга багишланган. Фозилов 4 жидцли «Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати» (1983 — 85) тузувчиларидан бири.

Ас: Ўзбек тилининг тарихий морфологияси, Т., 1966; Эски ўзбек тили. 14аср Хоразм ёдномалари, 13 ж. лар, Т., 1996, 1971, 1973; Хўжандий. Латофатнома, Т., 1976.