ФОЗИЛХЎЖАЕВ Қодир Фозилович

ФОЗИЛХЎЖАЕВ Қодир Фозилович (1930.5.7 Тошкент 2001.20.5) тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Тарих фанлари дри (1969), проф. (1974). Ўрта Осиё унтининг тарих факультетини тугатган (1950). Ўзбекистон ФА Тарих ва археология интида катта илмий ходим (1956— 59), «Билим» жамияти бошқаруви раисининг ў1ринбосари (1958—76), Ўзбекистон компартияси МК ҳузуридаги Партия тарихи ин-ти директорининг ўринбосари (1976—89), ҚориНиёзий номидаги пед. и. т. институти директори (1989—92), Республика ўқитувчилар уйининг директори (1992—96). Илмий ишлари ўзбек халқининг қардош халқлар б-н алоқалари ва касаба уюшмалари тарихини ўрганишга бағишланган.