ФРАКИЯЛИКЛАР

ФРАКИЯЛИКЛАР — қад. да Болқон я. о. нинг шим. шарқида ҳамда Кичик Осиёнинг шим. ғарбида яшаган ҳиндевропа гуруҳига мансуб қабилалар (даклар, гетлар, бесслар, одрислар, трибаллар ва б.)нинг умумий номи. Дастлаб, Ф. Адриатика денгизигача бўлган ҳудудни банд этган, лекин мил. ав. тахм. 13-а. да иллирийлар томонидан Шарққа сиқиб чиқарилган. Фракияликлар деҳқончилик, чорвачилик (асосан, йилқичилик) ва кулолчилик билан шуғулланган, кон саноати ва металлни қайта ишлаш ривожланган.

Эгей ва Қора денгизлари бўйларидаги Фракияликлар жойлашган ҳудудда 8—7-а. ларда юнонларнинг колониялари вужудга келган. Ф. Халцларнинг буюк кўчиши даврида бошқа қабилалар билан аралашиб, ҳоз. халқлар (болгарлар, руминлар ва б.)нинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Фракияликлар санъати (мил. ав. 2минг йиллик охири — 1минг йиллик боши)га доир кўплаб нодир обидалар сақланиб қолган.