ФРАКЦИЯ (лот. fractio — емириб, бузиб ташлаш) — 1) бирорбир сиёсий партиянинг сиёсатини парламентда ифода этувчи, маҳаллий ўзиниўзи бошқарувда, жамоат ташкилотларида ўз органларига эга бўлган айни партия вакилларидан иборат ташкилий гуруҳ;
2) аниқ ғоявийсиёсий стратегияга, бу стратегик мақсадларни амалга оширишга қаратилган платформага эга бўлган сиёсий партиянинг алохида қисми.
1996 й. 26 дек. да қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонунининг 13моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Парламентида ўз партияларининг ғоявийсиёсий мақсадларини рўёбга чиқариш, партия дастурлари ва платформасида илгари сурилган режаларни амалга ошириш учун тегишли сиёсий партиялардан номзоди кўрсатилган депутатларнинг таъсис мажлисларида ушбу партиянинг Фракцияси тузилиши мумкин. Фракция унинг раҳбарининг аризаси, таъсис мажлисининг қарори ва тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ни қонунига мувофиқ Фракциянинг молиявий, техникавий ва қулай иш шароитини яратиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг таркибида 5 та сиёсий партия — Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социалдемократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Фидокорлар миллийдемократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либералдемократик партияси ҳамда сайловчилар ташаббускор гурухдаридан сайланган депутатлар блоклари фаолият кўрсатади (2005).
Нарзулла Жўраев.