ФРАНК ДАВЛАТИ — илк ўрта асрларда Ғарбий Европадаги давлат (5-а. охири —843). 5-а. охирида Ғарбий Рим империясининг Галлия вилоятини Хлодвиг 1 раҳбарлигидаги франклар томонидан босиб олиниши жараёнида вужудга келган. Буюк Карлнинг ҳарбий юришлари натижасида ўз таркибига Ғарбий Европанинг деярли бутун қисми ва Марказий Европанинг бир қисмини киритган. Франк давлатини меровинглар (751 й. дан), каролинглар (800 й. дан императорлар) сулолалари бошқарган. 843 й. даги Верден битимига кўра, Франк давлати ҳудуди Буюк Карлнинг набиралари томонидан ўзаро тақсимлаб олинган, хусусан, Лотарга Италия ҳудуди, Рейн ва Рона дарёлари буйидаги ерлар (кейинчалик Лотарингия) теккан. Карл Калбошга Рейннинг ғарбидаги ерлар ва Людовикка Рейннинг шарқидаги ерлар берилган.