ФРАНК

ФРАНК (Franck) Жеймс (1882.26.8, Гамбург — 1964.21.5, Гёттинген) — немис физиги. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1964). Гейдельберг ун-тида ўқиган (1901—02). Берлин ун-тини тугатган (1906), угла ерда 1917 й. гача ишлаган, проф. (1916 й. дан). Берлин кимё ин-ти физика бўлимини бошқарган (1917—21). Гёттинг Физика инти директори (1921— 34), Хопкинс ун-ти проф. (1935—36), Чикаго ун-ти проф. (1938—47). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, молекуляр спектроскопияга оид. Г. Герц билан симоб буғи атомларини электронлар зарби билан уйғотиш ва ионлаштириш бўйича қатор экспериментлар ўтказиб (Франк — Герц тажрибаси) (1912—14), атом энергетик сатҳларининг дискретлигини исботловчи ва Бор атом назариясини тасдиқловчи электронларнинг атомлар билан тўқнашиш қонунларини кашф этди. Флюоресценция, фотокимёвий жараёнларни ўрганган. Нобель мукофоти лауреати (1925).

Loading...