ФРАНКЛАР — Қуйи ва Ўрта Рейн бўйларида мил. 3-а. да яшаган қабилалар иттифоқига бирлашган герман қабилалари гуруҳи (хамавлар, бруктерлар, усибетлар, тенктерлар, сугамбрлар ва б.). Адабиётларда 2 гуруҳга бўлинган. 1гуруҳ (ғарбий Франклар)нинг негизини сали (денгиз бўйи; кельтча sal — денгиз) Франклари ташкил этган. Улар дастлаб Эйсел дарёси бўйларида, 4-а. ўрталарида эса Рейн дарёси соҳилларида яшаганлар. 2гуруҳ (соҳил Ф.) Рейн дарёсининг юқори қисми бўйлаб Майнгача бўлган ҳудудда яшаган. Сали Франклари 4 а. ўртасида римликлар томонидан тормор этилган, бироқ федератлар ҳуқуқида Токсандрияда крлдирилган; 451 й. гуннларга қарши Католаун жангит қатнашганлар. 5-а. бошида сали Франклари Галлиянн Соммагача эгаллаганлар. Франк давлати (5-а. охири — 9-а. ўрталари) ташкил топган. Маас ва Луара дарёлари оралиғида яшаган Франклар кейинчалик маҳаллий аҳоли билан сингиб кетиб, шим. француз, шунингдек, валлон элатлари таркибига, Луаранинг жан. роғида яшовчи Франклар эса, жан. француз (провансаль) элати таркибига кирган. Рейн дарёсининг қуйи ҳавзасида яшовчи Франклар голландлар ва фламандларнинг этногенезида катта роль ўйнаган. Рейн дарёсининг ўрта оқими бўйлаб ва Маас дарёси ҳавзасида яшовчи Франкларда ўзига хос этник хусусиятлар сакланиб қолган.