ФРАНЦ-ИОСИФ ЕРИ

ФРАНЦ-ИОСИФ ЕРИБаренц денгизининг шим. даги архипелаг, РФга қарашли. Майд. 16,1 минг км2. 190 та оролдан иборат. Уч қисмга бўлинади: шарқий қисми бошқа ороллардан Австрия бўғози билан ажралган Вильчек Ери (2059 км2), ГреэмБелл о. лари (1708 км2) ва б. ; марказий қисми — Австрия бўғози б-н Британия канали оралиғида жойлашган ороллар; ғарбий қисми — Британия каналининг ғарбидаги ороллар, бутун архипелагдаги энг катта Георг Ери ороли (2900 км2) ана шу ерда. Архипелаг юзасининг 85% музликлар билан қопланган, улар орасидан крятошлар чиқиб туради. Энг баланд жойи (620 м) ВинерНейштадт о. да. Ороллар кум, гил ва қумтошлардан тузилган, базальт қоплами кенг тарқалган. Ўртача т-ра янв. да —23°, —24°, июлда 1,5°—0,2°. Йиллик ёғин шим. да 300 мм, жан. да 500 мм, қишда қуюқ туман, кучли шамоллар бўлади. Ўсимликлар кам (йўсин, лишайниклар). Сут эмизувчилардан оқ айиқ, камданкам қутб тулкиси учрайди. Куш кўп, асосан, архипелагнинг жан. да «қушлар бозори» бор. Ф. И. Е. қирғокларида Гренландия тюлени, нерпа, денгиз куёни, морж яшайди. Франц-Иосиф Ерида қутб тунлари 125 кун, қутб кунлари 140 кун давом этади. Қутб стяси, геофизика расадхонаси бор.

Франц-Иосиф Ери 1873 й. да К. Вайпрехт ва Ю. Пайер бошчилигидаги АвстрияВенгрия экспедицияси томонидан кашф қилинган ва АвстрияВенгрия императори ФранцИосиф номи билан аталган.