ФРАНЦИСК I

ФРАНЦИСК I (Francois I) (1494 — 1547) — Франция қироли (1515 й. дан). Валуа сулоласидан. Франциск Iнинг сиёсати Францияни мутлақ монархияга айлантиришга қаратилган. 1494—1559 й. лардаги Италия урушлари даврида Мариньяно жангида (1515) ғалаба қозонган; Павиа ёнида асир олинган (1525); асирлиқдан қайтиб келгач, 1527 й. ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган.

Loading...