ФРАНЦИЙ

ФРАНЦИЙ (лот. Francium) , Fr — Менделеев даврий системасининг I гуруҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 87, мол. м. 223,0197. Ф. нинг барқарор изотоплари йўқ. 27 та радиоактив изотопи маълум, уларнинг масса сонлари 202 — 229. Дастлаб француз радиокимёгари М. Перей 1939 й. да 227Ас нинг аемирилиш маҳсулоти сифатида 223Fr ни кашф қилди. Франций номи ана шу тадқиқотчи аёлнинг ватани «Франция» номидан олинган. Табиатда фақат 223Fr учрайди. Унинг ярим емирилиш даври 22 минут, ўзидан рнур чиқариб АсХ га айланади. Францийнинг бошка изотоплари куп зарядли ионлар билан турли элементларнинг атомлари орасидаги ядро реакциялари натижасида ҳосил бўлади. Францийнинг Ер пўстидаги миқдори 24,5 мг ни ташкил қилади. Францийнинг физик хоссаларига оид барча маълумотлар экстраполяция (интерполяция) йўли билан ҳосил қилинган. Зичлиги 2,5 г/см3, суюқланиш траси 8° атрофида. Франций кимёвий жиҳатдан цезийга ўхшайди. Цезийнинг барча кимёвий шакллари Францийда ҳам кузатилади. Францийнинг оксидланиш даражаси +1. Ф. кимёвий хоссаларига кўра ишқорий металлар ичида энг фаол элемент ҳисобланади. Франций ишқорий металларга мансублиги сабабли унинг сувда эримайдиган тузлари бир нечта. Франций ўз бирикмаларининг сувдаги эритмаларидан (кислотали муҳитда) рубидий ва цезийнинг перхлоратлари ва хлорплатинатлари таъсирида бирга чўкади.