ФРАНЦИЯ-ПРУССИЯ УРУШИ

ФРАНЦИЯ-ПРУССИЯ УРУШИ (1870—71) — Европада уз гегемонлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилган ва Германияни бирлашишига қарши турган Франция ва бир қатор герман давлатлари б-н унга мухолиф булган Пруссия уртасидаги уруш. Уруш жараёнида Франциядаги иккинчи империя қулаган ва Германияни Пруссия атрофида бирлаштирилиши тугалланган. Седан жангида (1870.1—2.9) француз армияси тормор килинган. Пруссия қўшинлари Франциянинг катта қисмини босиб олишган, 1871 й. даги Париж Коммунасини бостиришда қатнашишган. Ф. П. у. Франкфурт сулҳ шартномаси (1871) билан якунланган.