ФРАНЦИЯ

ФРАНЦИЯ (France). Франция Республикаси (Republigue Franchise) — Ғарбий Европадаги давлат. Ғарбда ва шим. да Атлантика океани ҳамда ЛаМанш бўғози, жан. да Ўрта денгиз билан ўралган. Майд. 547,03 минг км2. Аҳолиси 60,424 млн. киши (2004). Пойтахти — Париж ш. Маъмурий жиҳатдан 22 регион (вилоят), 96 департаментга бўлинган. Франция таркибида денгиз орти департаментлари (Гваделупа, Мартиника, Гвиана, Реюньон), денгиз орти ҳудудлари (Таити, Янги Каледония, Франция Полинезияси, Тинч океандаги Уоллис ва Футуна о. лари ва б.), ҳудудий бирликлар (Майотта ва СенПьер ва Микелон) бор.

Давлат тузуми. Франция — республика. Амалдаги конституцияси 1958 й. референдум да қабул қилинтан (бир неча марта ўзгартишлар киритилган). Давлат бошлиғипрезидент. У умумий ва тўғридантўғри овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади ва яна 1 марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи хркимият — парламент 2 палата (Миллий мажлис ва Сенат)дан иборат. Ижрочи ҳокимиятни президент ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати. Франциянинг шарқ ва жан. да тоғ тизмалари, марказининг жан. қисмида тоғ ва кенг текисликлар бор. Альп тоғлари билан Юра тоғлари Италия ва Швейцария билан табиий чегарани ташкил этган. Франция даги Альп тоғларининг кўп чўққилари 4000 м дан зиёд. Энг баланд жойи — Монблан тоғи (4807 м). Баландлиги 1700 м гача бўлган Юра тоғлари Бельфорт пастлиги томонга Рона дарёси водийлари узра пасайиб боради. Бельфорт пастлигининг шим,шарқий томонидан Рейн бўйлаб, Франция Германия чегараси ўтади. Бу жойда бал. 1424 м бўлган Вогез тоғ тизмаси мавжуд. Франция ва Испания ўртасида табиий чегара бўлган Пиренеи тоғларининг баландлиги Франция томонида 3298 м га (Виньмаль) етади. Францияда фойдали қазилмалардан кумир, темир рудаси, уран, табиий газ, вольфрам ва сурма, тальк хом ашёси, қўрғошин, олтингугурт ва рух бор. Нефть ва газ жуда кам микдорда.

Иқлими асосан уч хил: океан, континентал ва денгиз икдими. ф. иқлими қ. х. учун қулай. Мамлакатнинг кўп қисмида океан иқлими. Ғарб ва шим. да Атлантика океанидан нам ҳаво оқими келиб, мўътадил иклимни ҳосил қилади: ёзда салқин, қишда илиқ. Йил бўйи ёмғир ёғиб туради. Ўрта денгиз сохдллари, Юра, Рона пасттекмсликлари ва Корсиканинг иқлими субтропик. У ерларда қиш илиқ, ёз эса қуруқ ва иссиқ. Шарқ ва шим. шаркдаги текислик ҳамда пасттекисликларда янв. фев. да ўртача т-ра 13°, ғарб ва жан. ғарбда 5—7°, мамлакат жан. да 8—10°. Июль ва авг. да текисликларда 16—18°, шим. да 20—22°, жан. ғарбда 23—24». Йиллик ёғиннинг энг купи (1500—2000 мм) Альп, Вогез, Севенн ва Пиренеи тоғларининг ғарбий қисмига тўғри келади. Йирик дарёлари: Луара, Рона, Сена, Гаронна, мамлакат шарқида Рейн дарёсининг бир қисми ўтган. Францияда кўл кам, Женева кўлининг кўп қисми Швейцария худудида жойлашган. Тупроғи қўнғир ўрмон тупроқлари, шўрхок кулранг, чимли кулранг, қўнғир рендзин, кулранг хамда «терра росса» деб аталувчи қизил тупроқлардан иборат. Ўрмонлар мамлакат ҳудудининг 20% ни ташкил этади. Шим. да кенг баргли урмонлар (дуб, қайин, шумтол), Ўрта денгиз соҳилида дуб ва қарағай усади. Ҳайвонот дунёси: сут эмизувчилардан ёввойи ўрмон мушуги, тулки, бўрсиқ, буғу, кийик, тўнғиз, олмахон, қуён; тоғ тепаларида тоғ эчкиси, олмахон, альп суғури, қора эчки учрайди. Қушлардан каклик, булдуруқ, лойхурак, якантовуқ, олақарға, қораялоқ, чумчуқ, каптар, бургут, жан. да қизил ғоз яшайди. Дарёларда турли баликлар бор. Мамлакат ҳудудининг 10% ҳимоя остига олинган. Улар: миллий боғ (Экрен, Севенн ва б.), ҳудудий миллий боғ ва кичик табиий қўриқхоналар. Кўп қўриқхоналар тоғларда жойлашган (Альпдаги Вануаз ва Пельву миллий боғлари, Пиренейдаги Неувьель қўриқхонаси).

Аҳолисининг 90% дан кўпрога французлар; шунингдек, эльзас ва лотаринг, каталон, бретон, фламанд ва басклар ҳам яшайди. 3,5 млн. муҳожир (жазоир, португал, итальян, испан, арман ва б.) бор. 4 млн. мусулмон истиқомат қилади. Расмий тили — француз тили. Бундан ташқари, бир қанча маҳаллий шевалар ҳам мавжуд. Шаҳар аҳолиси 73%. Аҳолининг 80% христиан (католик), 5% га яқини мусулмон, 2% протестант, 1% яхудий. Йирик шаҳарлари: Париж, Марсель, Лион, Тулуза, Ницца, Нант, Страсбург, Бордо, Монпелье, Лилль.

Тарихи. Франция ҳудудида одам жуда кддим замондан, тахм. 1 млн. йилдан буен яшаб келади. Мил. ав. 6—5-а. ларда Франция ҳудудининг деярли барча қисмида кельт қабилалари (римликлар уларни галлар, мамлакатни Галлия деб аташган) яшаган. Мил. ав. 2-а. охири — 1-а. Урталарида Галлияни римликлар босиб олди. Мил. 2—4-а. ларда аҳоли ўртасида христианлик тарқалди, романлаштириш натижасида лотин тили кельт тилларини сиқиб чиқарди. 3—6-а. ларда Галлияни герман қабилалари (вестготлар, бургундлар, франклар) босиб олиб, унинг худудида бир қанча давлатларни ташкил қилди. Улар орасида энг каттаси Франк давлати эди («Франция» франклар номидан келиб чиққан). Каролинглар империясининг парчаланиши (843) натижасида Ғарбий Франк қироллиги ташкил топди. Шу даврдан Франция мустақил давлат бўлиб қолди. 10-а. дан мамлакат «Франция» деб атала бошлади. 1302 й. дастлабки Бош штатлар чақирилиб, табақали монархия ўрнатилди. Франция билан Англия уртасида бўлган Юз йиллик уруш (1337—1453) натижасида и. ч. ва савдо кескин камайди, халқ оммасининг аҳволи оғирлашиб, Жакерия (1358) ва халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди. 15-а. 2ярмида Франция иқтисодиёти астасекин қайта тикланди, қирол ҳокимияти мустаҳкамланди. 16 — 17-а. лардан иқтисодий ривожланиш даври бошланди. Франция қироллари Ғарбий Европада ўз сиёсий таъсирини ўрнатишга уринган Габсбурглар билан узоқ муддат кураш олиб бордилар (қ. Ўттиз йиллик уруш). 17-а. га келиб Франция мустамлакачилик сиёсатини бошлади: Америка (Канада, ВестИндия) ва Ҳиндистоннинг бир қисмини босиб олди. 17-а. нинг 2ярмида Ф. Ғарбий Европанинг энг кучли давлатига айланди. Аммо Испания мероси учун бўлиб ўтган уруш (1701 — 14) ва ниҳоят Етти йиллик уруш (1756—63) натижасида Франциянинг Шим. Америка (Канада ва б.) ҳамда Ҳиндистондаги деярли барча мустамлакалари Англияга ўтди. 16 — 17-а. ларда француз миллати шаклланди, шим. француз тили ягона тил сифатида кенг тарқадди. 18-а. охирида ўтган Буюк француз инқилоби натижасида, айниқса, унинг чўққиси бўлган якобинчилар диктатураси даврида абсолютизм муносабатлари емирилди. Янги сайланган Миллий конвент 1792 й. 22 сент. да Францияда республика тузумини ўрнатди. Конвент 1793 й. 24 июнда демократик конституцияни қабул қилди. Аксилинқилобий термидор Конвент (1794—95) ва Директория режими (1795—99) дан сўнг Наполеон I Бонапартнинг Биринчи империя шаклидаги ҳарбий диктатураси (дастлаб консуллик, 1804 й. дан империя) урнатидди. Наполеон даврида Франция купгина босқинчилик урушларини олиб борди, Франция ҳудуди бирмунча кенгайиб, Европада Францияга тамомила қарам булган давлатлар пайдо бўлди. Аммо шунга қарамай, Франциянинг Европада ўз ҳукмронлигини ўрнатишга бўлган интилиши мағлубиятга учради. 1814—15 ва 1815—30 й. ларда Бурбонлар монархияси қайта тикланди. 1815 й. мартда Наполеон яна ҳокимиятни эгаллади, юз кундан кейин Ватерлоо ёнидаги жангда (1815 й. 18 июнь) у мағлубиятга учрагач, Париж сулҳига мувофиқ, Франция 1790 й. ги чегарасига қайтарилди. 1830 й. Июль инқилоби натижасида Бурбонлар сулоласи ағдариб ташланди. Францияда монархия вужудга келди, орлеанлик герцог Луи Филипп қирол деб эълон қилинди.

1848 й. фев. инқилоби натижасида Францияда Июль монархияси тугатилиб, Иккинчи Республика қарор топди (184852). 1851 й. 2 дек. да бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг Луи Наполеон Бонапартнинг ҳарбий диктатура тузуми ўрнатилди. 1852 й. 2 дек. да у Наполеон III номи билан император деб эълон килинди. Иккинчи империя деб номланган тузум карор топди (1852 — 70). Демократик эркинликлар бекор қилинди. Иккинчи империя тўхтовсиз босқинчилик урушлари олиб борди. 1870—71 й. лардаги Франция — Пруссия урушида Франция енгилиб турган шароитда (1870) Сент. инқилоби юз берди. Иккинчи империя барҳам топди. Франция республика деб эълон қилинди. Аммо ҳокимиятни республикачилар эгаллаб олди. Халқнинг инқилобий фаоллигидан қўрққан Муваққат хукумат амалда таслимчилик сиёсатини олиб борди. Ҳукуматнинг ишчиларни қуролсизлантириш сиёсатига карши Париж ишчилари 1871 й. 18 мартда қўзғолон кўтариб, Париж: коммунасини эълон қилдилар. 1871 й. Франкфурт сулҳ шартномасига кўра, Ф. Эльзас ва Лотарингиянинг талайгина қисмидан маҳрум бўлиб, Германияга катта товон тўлади. Монархиячиларнинг монархияни қайта тиклашга уринишлари муваффақиятсизликка учради. 1875 й. Миллий мажлис томонидан Учинчи Республика (1870 — 1940) конституцияси кабул қилинди. 19-а. охирига келиб, Франция мустамлакачилик империяси кўлами ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан Буюк Британиядан сўнг 2ўринга чиқди. 20-а. бошларида Франция саноати тез суръатда ривожланди, лекин у 1-жаҳон урушигача аграриндустриал мамлакат бўлиб қолаверди. Франция билан Германия ўртасидаги зиддиятлар кучайиши сабабли 1891—93 й. ларда Франция — Россия иттифоқи ташкил топди. Бу иттифоқ 1904 й. ги Франция — Буюк Британия битими б-н Антантанп ташкил этишда муҳим роль ўйнади. Франция 1жақон уруши (1914— 18)да қатнашди. Германиянинг урушдаги ҳарбий мағлубиятидан фойдаланиб, Ф. Европада ўзининг ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилди. 30-й. лардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони Францияда бошқа мамлакатларга нисбатан кечроқ бошланди ва узоқроқ давом этди. Мамлакатда фашистик гуруҳлар фаоллаша бошлади. Фашизм хавфига қарши Ф. даги демократик кучлар Халқ фронтига уюшиб, ҳаракат қилдилар (1935). 1936 й. июнда Халқ фронти мададига таянган ҳукумат тузилди. 1938 й. бошларида реакция кучлари Халқ фронтига раҳна солиб, янги хукумат тузишга муваффақ бўлдилар. 1939 й. 3 сент. да Ф. Германиянинг Франция иттифоқчиси бўлган Польшага ҳужумидан сўнг унга қарши уруш эълон қилди. Аммо Польшага ёрдам бериш учун ҳеч қандай тадбир кўрилмади. 1940 й. май ойида Германия қўшинлари Франция ҳудудига бостириб кирди. 10 июнда Францияга Италия уруш эълон қилди. 14 июнда эса Германия қўшинлари Парижни урушсиз эгалладилар. 22 июнда Франция ҳукумати таслим бўлиш шартларига рози бўлди. Германия қўшинлари Франция ҳудудининг 2/3 кисмини босиб олди. Мамлакатнинг қолган қисмини бошқариш учун Виши ш. да А. Ф. Петен бошчилигида қўғирчоқ (Виши) ҳукумати тузилди. 1942 й. 11 нояб. да Германия билан Италия бу худудни ҳам ишғол қилди. Француз халқи фашистлар оккупациясининг дастлабки кунлариданоқ Қаршшшк кўрсатиш ҳаракатинм бошлаб юборди. 1940 й. генерал Ш. де Голль бошчилигида «Озод Франция» ҳаракати (1942 й. дан «Курашаётган Франция») тузилди. Бу ҳаракатга Франциянинг Африкадаги мустамлакалари (Чад, Камерун, Ўрта Конго, Габон ва б.) нинг француз ҳарбий қисмлари ва маъмурлари ҳам қўшилди. 1941 й. 24 сент. да де Голль француз миллий қўмитасини ташкил этди, бу қўмита кейинроқ муҳожирликдаги Франция ҳукуматинингўзаги бўлди. 1943 й. 3 июнда Жазоирда генерал де Голль рақбарлигида Ф. Миллий озодлик қўмитаси (ФМОҚ) тузилди. 1944 й. 2 июнда АҚШ, Буюк Британия ва СССР томонидан тан олинган ФМОҚ Ф. республикасининг Муваққат ҳукуматига айланди. 1944 й. охмрига келиб, Франция ҳудуди француз ватанпарварлари ва Англия, Америка қўшинлари томонидан озод этилди.

2-жаҳон урушида мамлакат иқтисоди катта зарар кўрди. Унинг халқаро мавқеи пасайиб, Франция мустамлакачилик империясининг парчаланиши бошланди. 1946 й. 24 дек. да демократик рухдаги янги конституция қабул килинди.

Тўртинчи республика даври (1946— 58) бошланди. 1949 й. Шим. Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)га аъзо бўлди. Мамлакат ва армия ичидаги реакцион кучлар 1958 й. майда Жазоирда республикага қарши исён кўтардилар. Жазоирдаги француз армияси қўмондонлиги де Голль бошчилигида «миллий нажот» ҳукуматини тузишни талаб қилди. 1 июнда Миллий мажлис де Голлга ҳукумат тузиш ваколатини берди. 1958 и. янги конституция қабул қилинди. Ш. де Голль президент этиб сайланди. Шу йилдан Франция Бешинчи республика номини олди. 60-й. ларда Ф. Африкадаги мустамлакалари — Гвинея, Судан, Мадагаскар, Дагомея (ҳоз. Бенин), Нигер, Юқори Вольта (ҳоз. Буркина Фасо), Фил Суяги Қирғоғи (ҳоз. Котд’ Ивуар), Чад, Марказий Африка Республикаси, Конго, Габон, Мавритания, Того, Камерун ва Жазоирга мустақиллик беришга мажбур бўлди. 1966 й. мартда Франция НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб, ўз ҳудудидаги АҚШ ҳарбий базаларини тугатди. 1965 й. 19 дек. да Ш. де Голль қайтадан 7 й. га президент этиб сайланди. 1968 й. ги талабалар ғалаёни ва умумий иш ташлаш ҳаракатлари, ижтимоий сиёсий танглик Францияни ларзага келтирди. 1968 й. кузда Бешинчи республика тузуми чуқур молиявий тангликни бошидан кечирди. Франция ўз олтин валюта резервларининг ярмини йўқотди, франкнинг курси беқарор бўлиб қолди. 1969 й. де Голль маъмурийҳудудий бошқариш тизимини ўзгартириш ва Сенатни ислоҳ қилиш тўғрисида референдум ўтказди, аммо муваффақият қозонмади. Натижада де Голль истеъфога чиқци. 1969 й. «Республика учун демократлар иттифоқи» партиясининг номзоди Ж. Помпиду, 1974 й. Мустақил республикачилар миллий федерацияси раҳбари Валери Жискар д’ Эстен, 1981 й. сўл кучлар етакчиси Франсуа Миттеран президент этиб сайланди. 1986 — 88 й. лар ўнг ва сўл кучлар баҳамжиҳатлигининг биринчи даври бошланди ва 1988 й. Ф. Миттеран яна президент этиб сайланди. 1995 й. президент сайлови натижасида Жак Ширак ҳукумат тепасига келди. 2000 й. 25 сент. даги референдумга асосан президентлик даври 7 й. дан 5 й. га ўзгартирилди. 2002 й. Ж. Ширак қайта президент этиб сайланди. Франция — 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР мустақиллигини 1992 й. 3 янв. да тан олган ва 1992 й. 1 мартдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14 июль — Бастилия ишгол қилинган кун (1789).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Ф. социалистик партияси, 1971 й. ташкил этилган; Республикани қўллабқувватлаш бирлашуви партияси, 1962 й. тузилган, 1976 й. гача турли номда бўлган; Француз демократияси учун иттифоқ партияси, 1978 й. асос солинган; Француз демократияси учун халқ партияси, 1965 й. ташкил этилган, 1995 й. дан ҳоз. номда; Ф. коммунистик партияси, 1920 й. тузилган; Миллий фронт партияси, 1972 й. асос солинган. Умумий меҳнат конфедерацияси Франция даги энг катта касаба уюшмаси бўлиб, 1895 й. тузилган; Ф. демократик меҳнат конфедерацияси, 1919 й. асос солинган; Ф. христиан меҳнаткашлари конфедерацияси, 1919 й. асос солинган; «Форс увриер», касаба уюшма маркази, 1947 й. тузилган.

Хўжалиги. Франция — юксак даражада ривожланган индустриалаграр мамлакат. Жаҳондаги энг ривожланган етти давлатдан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 24,9%, қ. х., ўрмон, балиқ хўжалигининг улуши 2,7%., хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 72,4% ни ташкил этади (2002).

Саноати. Франция саноат и. ч. бўйича АҚШ, Япония ва Германиядан сўнг дунёда 4ўринни эгаллайди. Асосий и. ч. тармоқяари: аэрокосмик саноати, машинасозлик (авиасозлик, кемасозлик), электрон техника, радиоэлектроника, қора ва рангли металлургия, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, тўқимачилик, тикувчилик, нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси кабилар. Францияда темир рудаси (асосан, Лотарингияда), уран рудаси (ЛаКрузий, Л’Экарпьер ва б. конлар), боксит (Вар ва Эро департаментларида) ва алюминий рудалари қазиб олинади. Лотарингия кумир қазиб чиқаришнинг анъанавий маркази ҳисобланади. Кейинги даврда мамлакат маркази ва жан. да кумир қазиб олиш бирмунча камайди. Никель, калий тузлари, гипс, вольфрам ва олтингугурт, барий, каолин, асбест, плавик шпат, оз миқдорда қўрғошин, pyx ва кумуш қазиб чиқарилади. Франциянинг жан. ғарбий худуди, Ландесда нефть ва газ захиралари мавжуд. Металлургия к-тларида пўлат (ЛеКрёзо, СентЭтьен), алюминий (Гарданн, Салендр, Ногер), мис (ЛеПале), қўрғошин ва рух (НуайельГодо, Лион, Вивье), никель (Гавр), кобальт, вольфрам ва б. эритилади. Курилиш материаллари, жумладан, қум, шағал, тош бутун Франция ҳудудида қазиб олинади. «Рено» ва «Пежо» компаниялари автомобиль ишлаб чикарувчи энг йирик компаниялардир. Автомобиль саноати марказлари Париж, Монбельяр, Лионда жойлашган. Авиациякосмос тармоқлари (ҳарбий ва фуқаро самолётлари, вертолёт, двигателлар, ракета ва космик техника)нинг асосий марказлари — Париж, Тулуза, Бордо. Кемасозлик ривожланган (Нант, Дюнкерк, Марсель). Локомотив ва вагонлар, станок, трактор, қ. х. машиналари ва б. ишлаб чиқарилади. Франция компаниялари мудофаа, транспорт машинасозлиги ва б. тармоқларда ўзининг энг янги технологиялари билан машҳур. Йилига ўртача 475,6 млрд. кВтсоат электр энергия (шундан 3/4 қисми атом электр стяларида) ҳосил қилинади. Атом саноатининг асосий марказлари — ЛеБуше, Пьерлат, Маркуль. Нефть ва нефть кимёси саноати пластмасса, синтетик каучук ва смола, кимёвий тола, ҳарбий кимё маҳсулотлари, минерал ўғит, доридармон, упаэлик ва б. маҳсулотлар ишлаб чикаради (Париж, Лион, Гавр ва Марсель). Енгил саноатнинг асосий тармоғи — тўқимачилик бўлиб, Париж, Лилль, Армантьер, РубеТуркуэн, Мюлуз, Эпиналь, Труада йирик ип газлама, жун, зигир, жут, трикотаж корхоналари мавжуд. Тўқимачилик ва галантерея, пойабзал, озиқ-овқат саноати ривожланган. Коньяк, вино, ликёр, шампан винолари дунёда ном чикарган.

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар мамлакат ҳудудининг 35,6% ни ташкил қилади, шундан 40% яйлов ва пичанзор. Чорвачилик қ. х. нинг етакчи тармоғи (маҳсулот қийматининг 55%). Қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Асосий қ. х. экини бўлган буғдой Шим. Франция пасттекислигида экилади. Арпа ва маккажўхори катта аҳамиятга эга. Марказий Франция массивининг унумсиз ерларида жавдар, Рона дельтасида шоли етиштирилади. Техника экинларидан қанд лавлаги, зиғир, хмель ва тамаки муҳим ўрин олади.

Бордо департаменти ҳамда Рона, Сона, Гаронна, Дордони ва Луара даре водийларида токзорлар катга майдонни эгаллайди. Сабзавотчилик, боғдорчилик, гулчилик ривожланган. Ўрмонларда ёгоч тайёрланади. Атлантика океани ва Ўрта денгизда балиқ овланади.

Транспорти. Т. й. узунлиги 42000 км. Соатига 300 км йўл босадиган тез юрар поезд Париж ва Франциянинг бошқа шаҳарларини Англия, Бельгия, Нидерландия, Германия билан боғлайди. Ички юкларнинг аксар қисми автомобилда ташилади. Автомобиль йўллари уз. 812,7 минг км. Париж, Лондон, Марсель, Ницца, Страсбург ва Тулузада йирик аэропортлар бор. Сена, Рейн дарёларида, Сена—Севр, Марна—Рейн каналларида кема қатнаиди. Денгиз савдо флотининг тоннажи 4981 минг т дедвейт. Йирик денгиз портлари: Марсель, Гавр, Дюнкерк, Руан, Нант, СенНазер, Бордо. Ички сув йўллари уз. 8,6 минг км. Нефть ва б. суюқ маҳсулотларнинг бир қисми қувурлар орқали ташилади.

Ташқи савдоси. Франция четга электрон ва махсус машина, ускуналар, самолёт, темир ва пўлат, офис машиналари, дон маҳсулотларини қайта ишлаш воситалари, алкоголли ичимликлар, газлама, пишлоқ, гўшт, сут, кийимкечак, пойабзал, упаэлик ва ҳ. к. ларни чиқаради. Четдан ёнилғи, саноат хом ашёлари, транспорт жиҳозлари, машиналар, истеъмол моллари келтирилади. Ташқи савдода Европа Иттифоқи мамлакатлари: Бельгия, Германия, Италия, Люксембург, Нидерландия, Буюк Британия, Испания, шунингдек, АҚШ ва Япония билан ҳамкорлик қилади. Францияда халқаро туризм ривожланган: йилига 50 млн. киши келибкетади. Пул бирлиги — франк.

Тиббий хизмати. Соғлиқни саклаш соҳаси касалхоналардан ва «шаҳар тиббиёти» деб аталувчи эркин тиббий муассасалардан иборат. Тиббиёт тармоғида 2 млн. га яқин киши ишлайди (60 минги касалхоналарда). Давлат соғлиқни саклаш тизими ривожланган. Францияда профилактик тиббиётнинг аҳамияти катта. Бу — тугишгача ва ундан кейинги даврларда аёлларни назорат қилиб, тадқиқотлар олиб бориш ва айрим кўп тарқалган касалликлар (асосан, чекиш, алкоголизм, ОИТСга қарши кураш ва ҳ. к.) бўйича иш жойларида ва ахборот компанияларида консультациялар олиб бориш ва ҳ. к. лардир. Шу туфайли Францияда болалар ўлими дунёда энг паст даражада. Врачлар 33 ун-тнинг тиббиёт ф тларида тайёрланади. Машҳур бальнеология курортлари: Виттель, Виши, ПломбьерлеБен, ЭкслеБен ва б. ; иклимий курортлари: Антиб, Канн, Ментона, Ницца (Ложувард соҳил), Биарриц, Дьеп.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Давлат маориф тизими марказлашган. Давлатнинг мактаб устидан назорати 19-а. бошида Наполеон I давридан бошланган. Замонавий таълим тизими 19-а. охирларида қабул қилинган. 1905 й. дан давлат ва черков мактаблари ажратилган. 1959 й. дан мажбурий таълим жорий килинган. 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун таълим мажбурий ва ун-т даражасига барча ўрта мактабларда ўқиш бепул. Мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўрта мактабларда 12 млн. 236 минг бола тарбияланади ва таълим олади (2002). Ўсмирлар саводхонлиги дунёда энг юкррилардан бири — 99%. 2—3 й. мактабгача тарбиядан сўнг 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар бошланғич мактабда ўқийдилар. Ўрта мактабдаги таълим 2 босқичдан иборат бўлиб, ўқувчилар 15 ёшгача коллежларда, сўнг умумий лицей, академик курсларда ўқийдилар ёки ҳунар лицейларида техника таълими оладилар ва ҳунар ўрганадилар.

Олий таълим тизимига ун-тлар, олий ўқув юртлари, техника мактаблари киради. 90 ун-т, 3600 олий ўқув юртида 2 млн. 129 минг талаба таълим олади (2003). Энг йирик олий таълим муассасалари — Париж университеты, Олий нормал мактаб, Миллий политехника инти, Олий амалий мактаб, Миллий маъмурий мактаб, Олий кончилик мактаби, Коллеж де Франс ва б.

Энг йирик кутубхоналари: Париждаги Миллий кутубхона (7 млн. дан ортиқ асар), Франция ин-ти кутубхонаси (1,5 млн. асар), Сорбонна кутубхонаси (1,8 млн. асар), СентЖеневьев кутубхонаси (1,5 млн. дан ортиқ асар), Арсенал кутубхонаси (1,5 млн. дан зиёд асар), Страсбургдаги Миллий ва ун-т кутубхонаси (3 млн. дан ортиқасар). Энг йирик музейлари: Париждаги Лувр (225 галерея ва 400 мингдан ортиқ экспонат) Версаль, Карнавал (Париж тарихи) музейлари, Ж. Помпиду номидаги санъат ва маданият миллий маркази, Пикассо музейи, Замонавий санъати музейи, Импрессионистлар музейи, Амалий санъат музейи, Бальзак, Гюго, Роден музейлари, Граф МонтеКристо қасри деб аталган Иф о. даги музей ва б. Илмий муассасалари, асосан, Париж ва унинг атрофида жойлашган. И. т. ларнинг асосий кисми олий таълим мактабларида олиб борилади. Давлат и. т. муассасалари: Космик тадкикртлар миллий маркази, Атом энергияси бўйича комиссарлик, тиббиёт тадқиқотлари ва соғлиқни саклаш миллий инти, ижтимоий тадқиқотлар миллий инти, Океанографик тадқиқотлар миллий маркази ва Информатика ваколатхонаси. Йирик и. т. марказлари: «Норавиасион», «Электрисите де Франс», «Шарбонаж де Франс», «Газ де Франс», «СенГобен», «ФрансАтом», «МерленЖерен», «Крезо» ва «Шнейдер» компаниялари.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Францияда матбуот давлат назорати ва цензурадан мустақил. Францияда нашр этиладиган йирик газ. ва жур. лар: «Фигаро» (кундалик газ., 1826 й. дан), «Ле Паризиен» («Парижлик», кундалик газ., 1944 й. дан), «Монд» («Тинчлик», кундалик газ., 1944 й. дан), «Франс Суар» («Франция оқшоми», кундалик кечки газ., 1941 й. дан), «Орор» (кундалик газ., 1944 й. дан), «Круа» («Хоч», кундалик кечки католик газ., 1880 й. дан), «Юманите» («Инсоният», кундалик газ., 1904 й. дан), «Уэст—Франс» («Ғарбий Франция», кундалик газ., 1944 й. дан), «Сюд— Уэст» («ЖанубиҒарб», кундалик газ., 1944 й. дан), «Л экспресс» (ҳафталик ижтимоийсиёсий жур., 1953 й. дан), «Пари матч» («Париж матчи», ҳафталик безакли жур., 1949 й. дан), «МариКлер» (ойлик жур., 1954 й. дан) ва б.

Франс Пресс агентлиги — мухтор тижорат агентлиги (1944 й. да ташкил этилган) дунёдаги энг йирик агентликлардан бири; 1835 й. тузилган Гавас француз ахборот агентлигининг давомчисидир. Радио ва телевидение хизматлари мустақил, жамоат томонидан таъминланувчи ташкилотлар ва хусусий тижорат операторлари томонидан бошқарилади. Телекўрсатувлар мустақил комиссия — Conseil Superieur de Г Audiovisuel (CSA) томонидан назорат қилинади. 100 дан ортиқ телекўрсатув мавжуд, улардан ташқари, текин ва пуллик тармоқлар, кабель ва йўлдош каналлар бор. Йирик радио ва телевидение ташкилотлари: «Радио Франс», 1975 й. тузилган, Телевизион франсэз — 1, «Антенн—2», «Франс режьонэ» давлат телевидение компаниялари, 1975 й. ташкил этилган.

Адабиёти. Энг қад. адабиёт намуналари 9-а. нинг 2ярмига тўғри келади. Улар, асосан, диний мавзуда бўлган (мас, «Авлиё Евлалия ҳақида кантилена»). 10—11-а. ларда биринчи эпик афсоналар пайдо бўлган. «Роланд ҳақида қўшиқ» асари Буюк Карл номи билан боғлиқ. «Руссильонли Жирар» асари ҳам ўша даврга мансуб. Эпик афсоналар 11-а. дан 13-а. гача ёзиб келинган. Бу даврнинг машҳур ёзувчилари: Гас Брюле ва шампанлик Тибо (1201—53). 12-а. ўрталаридан рицарлик романлари пайдо бўла бошлади. Дастлабки романлар тарихий афсоналарнинг қайта ишланиши мақсулидир. Уларга Бенуа де СентМоранинг «Александр ҳақида роман», «Фива ҳақида роман», «Эней», «Троя ҳақида роман» (барчаси 1140—65 й. ларда яратилган), Кретьен де Труанинг (тахм. ИЗО—тахм. 1191) «Эрек ва Энида», «Ивейн», «Персеваль» ва б. романлари киради. 12-а. нинг охирларида «Тристан ва Изольда» афсонаси, «Флуар ва Бланшефлор», «Окассен ва Николет» каби севги романлари ёзилган. 14—15-а. лар Франция адабиёти учун ўтиш даври ҳисобланади. Ўша даврнинг машҳур ёзувчилари Гильом де Машо (тахм. 1300—77), Эсташ Дешан (тахм. 1346 — тахм. 1407), Кристина Пизанская (1363— тахм. 1431), Ален Шартье (1385 — тахм. 1434), орлеанлик Карл (1394—1465)лар ўз асарларида давр руҳиятини — 1337— 1453 й. ги 100 й. лик уруш фожеасини акс эттирдилар.

15-а. охирларида Францияда уйғониш даври бошланди. Италия билан алоқалар кучайди, матбаа ривожланди, антик ва гуманитар фанларга қизиқиш ортди. Уйғониш даври адабиётининг Франция даги йирик вакили Франция Рабле (1494—1553) «Гаргантюа ва Пантагрюэль» асари билан машҳур бўлди. 16-а. 1ярмида Франция лирикаси итальян неопетраркизми таъсири остига тушиб қолди ва аср ўрталарига келиб, француз адабиётида ислоҳот ўтказилди. «Плеяда» деб номланган француз шеърий мактаб шоирлари адабиетда гуманизм ғояларини олға сурди, уни янги шакллар (сонет, ода, эпик асар ва б.) билан бойитди. Бу эса миллий адабий тилнинг шакланишига олиб келди. «Плеяда» шеърий мактабининг машҳур шоирлари П. де Ронсар (152485), Ж. Дю Белле (1522 — 60), Р. Белло (152877), Э. Жодель (1532—73) ва б. дир. 16-а. нинг охирида шоирлар Т. А. д’Обинье (1552 — 1630), Ж. Воклен де ла Френе (1535 — 1606), Ф. Депорт (1546—1606) «Плеяда»нинг ижобий услублари кридаларига амал қилган ҳолда барокко унсурларини ҳам қўлладилар. 17-а. бошида француз адабиёти реалистик, классик ва барокко жанрларининг қайта ишланиши каби жараённи бошдан кечирди. Классицизм эстетикаси Ж. Шаплен (15951674), К. Вожл (15851650), Г. де Бальзак (1597—1654), Ф. д’Обиньяк (1604—76) назарий асарларида акс этди. 1635 й. ташкил топган Франция академияси фаолияти ва Р. Декарт (1596 — 1650)нинг рационалистик фалсафаси классицизм доктринасининг шаклланишига олиб келди. Классицизм театрнинг трагедия жанрига кўпроқ таъсир ўтказди. Классицизм комедиясининг асосчиси ва унинг буюк вакили Мольер ҳисобланади. У ўзининг «Тартюф», «Мизантроп», «Хасис», «Дон Жуан» ва б. асарларида жамиятнинг салбий томонларини, аристократиянинг мунофиклигини, текинхўрлигини зўр истеъдод билан акс эттирди. Жан де Лафонтен масаллари жахрн адабиётида масал жанри ривожига самарали таъсир курсатди.

17-а. 2ярмида классицизмнинг янги қирралари очилди. Бу даврда Ф. Фенелоннинг «Телемакнинг саргузаштлари» романи, Ш. СентЭвремоннинг макрлалари, драматург Ж. Расин (1639 — 99) нинг «Андромаха», «Британник», «Федра» асарлари яратилди. 18-а. нинг бошида рококо адабиёти пайдо бўлди. У ўзининг геоденизми, скептизми ва жуда эркин фикри билан ажралиб турган. Ж. Б. Руссо ўйноқи рококони классицизм меъёрлари билан уйгунлаштиришга ҳаракат қилган. Монтескье, Вольтер, Дидро каби маърифатпарварлар ҳам рококо усулларидан кенг фойдаланишган. 18-а. 1ярмида комедия ва роман жанри ривожланди. Мольер, А. Р. Лесаж, П. К. Мариво, Ф. Н. Детуш, Ш. Л. Монтескье («Форс мактублари») бу жанрнинг етук намояндалари бўлса, унда Вольтер етакчи роль ўйнади. 1751 й. дан Д. Дидро, Ж. Л. Д’Аламбер ва б. маърифатпарварлар томонидан Энциклопедия нашр этила бошланди.

18-а. 2ярми — 19-а. бошида Франция адабиётида сентиментализм оқими пайдо бўлди. Буюк Француз инқилоби арафасида сентиментализм билан бир қаторда романтизм куртаклари кўрина бошлади. Бу Ж. Казот, Э. Парни, Ж. Б. Луве де Кувре асарларида ва, айникса, П. А. Ф. Шодерло де Лаклонинг «Хавфли алоқалар» романи, Бомаршенинг «Фигаронинг уйланиши» комедиясида намоён бўлди. К. Ж. Руже де Лиллнинг «Марсельеза» қўшиғи, Робеспьер, Маратларнинг публицистик мақолалари ўша даврда кенг тарқадди. 19а. бошларида Франция адабиётида романтизм етакчи оқим бўлди, унинг 2босқичида инқилоб шабадаси эса бошлади. Бу давр В. Гюго асарларида ўзининг ёрқин аксини топди. Шунингдек, Жорж Санд, А. Дюма, Э. Сю асарларида ҳам ёрқин ифода этилди. Стендаль ва О. де Бальзакнинг жамиятда меҳнаткаш инсон фожиаси катта маҳорат билан кўрсатилган романларида, П. Ж. Беранже (1780—1857)нинг сатирик шеър ва қўшикларида реализм тамойиллари ўзининг юксак ифодасини топди. 60—70-й. лардаги илмий техника тараққиёти шароитида Ж. Верннинг илмий фантастик асарлари кенг тарқалди. 1870—71 й. Ф. Пруссия уруши ва Париж Коммунаси даврида адабиётнинг янги ривожланиш даври бошланди. Э. Потье 1871 й. июнда «Интернационал» шеъри ва 1876 й. «Париж Коммунаси» достонини езди. Э. Золя ижодида, Ги де Мопассан новеллаларида жамият муҳитининг ўта тубанлиги, меҳнаткаш инсоннинг оғир қисмати ўз бадиий ифодасини топди. 19-а. охирида назмда кўпроқ символизм асосий йўналиш бўлиб қолди. 1-жаҳон уруши даврида А. Барбюс асарлари француз адабиётида ўчмас из қолдирди. Барбюс 1919 й. «Кларте» Халқаро ёзувчилар ташкилотини тузди. 20—30-й. лар адабиётида Ален, П. Валери, Б. Сандрар, П. Реверди, Ж. Кокто, Т. Тцара, А. Бретон, П. Элюар, Л. Арагон, Ф. Супо каби шоир ва ёзувчилар ижоди салмокли ўрин эгаллади. 2жақон уруши даврида антифашистик рухдаги адабий асарлар ёзила бошлади. П. Элюар, Л. Арагон, Э. Гильвик, М. Риффо, А. СентЭкзюпери каби ёзувчилар асарларида уруш воқеалари акс этди. 50—60-й. ларда француз адабиётида экзистенциализм оқими вужудга келди. Ж. П. Сартр, А. Камю, Э. Ионеско, С. Беккет, Н. Саррот, М. Бютор, К. Симон (1985 й. Нобель мукофоти лауреата бўлган) ва б. бу оқимнинг намояндаларидир. Маргерит Юрсенар (1903 — 87), Маргерит Дюра (1914—96) каби ёзувчилар Франция адабиётида беқиёс из қолдирдилар. Замонавий ёзувчилардан Мишель Турнье, Филипп Соллерс, ЖанМари ЛеКлезио, Патрик Модиано, Патрик Гренвиль, Паскаль Киньяр машҳур.

Франция ёзувчиларидан О. де Бальзак, В. Гюго, Мопассан, А. СентЭкзюпери, Ж. Берн, А. Дюма, Стендаль, Вольтер, Франсуа Мориак, Шарл Перро, Монтескье, Л. Аргон каби адибларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Меъморлиги. Франция ҳудудидаги энг қад. санъат ёдгорликлари палеолит даврига мансуб. Темир даврида Рим томонидан кельт (галл)лар шаҳарлари забт этилгач, бу ерда галлрим санъати ривожланди: тошдан макбара, театр, зафар дарвоза, акведуклар курила бошлади, тобут, саркофаглар тайёрланди. 5-а. дан варварлар давлати ташкил топгандан сўнг ўрта асрлар санъати шакллана бошлади. Каролинглар санъати роман услубининг вужудга келиши учун асос бўлди (10—12-а. лар), ибодатхона ва монастирлар кўпроқ қурилди (Аквитаниядаги Клюни черкови, 3-а., Перигёдаги СенФрон, 1120 й. дан кейин, Лангедокдаги черковқўрғонлар).

12-а. да Шимолий Франция шаҳарларида готика вужудга келди. Бу даврда шақарлар сони ортди, шаҳарларда соборлар кўплаб қурила бошлади. Уларнинг энг йириклари: СенДени аббатлигидаги черков (1137—44), Сане (тахм. 1140) ва Лан, Шартр, Реймс, Амьендаги соборлар, Париждаги Биби Марям ибодатхонаси (1163—1257). 15-а. нинг 2ярмидан меъморликда француз Уйғониш даврининг ҳашамдор ва гўзал услуби шакллана бошлади. Шу даврда вужудга келган Амбуаз (1492—98), Гайон (1501 — 10) қирол ва дворянлар қўрғонлари ўзининг қулайлиги ҳамда ҳашаматлилиги билан ажралиб туради. Қирол Франциск I томонидан Италиядан таклиф қилинган машҳур меъморлардан (жумладан, Леонардо да Винчи) ташқари, Франциянинг ўзида ҳам Н. Башелье, Ф. Делорм, П. Леско, Ж. А. Дюсерсо каби истеъдодли меъморлар етишиб чиқа бошлади. Француз Уйғониш даври меъморлигининг энг юксак миллий дурдоналари қаторига Блуадаги Франциск I қасрининг қанотлари, Луара водийсидаги АзелеРидо, Шенонсо, Шамбор каби қўрғонқароргоҳлар, Фонтенбло саройи ва Париждаги Янги Лувр биносини (меъмор П. Леско, ҳайкалтарош Ж. Гужон) киритиш мумкин.

17-а. да абсолютизм кучайиши билан санъатда монарх шахси ва ҳокимиятини улуғлаш кучайди. Қироллик рассомлик ва ҳайкалтарошлик (1648) ҳамда меъморлик (1671) академиялари ташкил топди. Классицизмнинг сипо ва вазминлиги билан кенглик куламини уйғунлаштирган абсолют монархия деб аталган услуб шаклланди. У классицизмнинг улуғворлиги, мантиқий тузилишини акс эттирган эди. Бу шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги ансамбллар, қирол қароргоҳлари ва зодагонлар уйлари курилишида намоён бўлди. Париж геометрик жиҳатдан тўғри, услубий яхлит Дофина, Вогезов, Ғалаба, Вандом майдонлари билан безалди. ПалеРуаяль саройи (1629—36), Ногиронлар уйи (1671 — 76), Сорбонна биноси (черков бн, 1629—54), Версаль саройи (1661—89), зафар дарвозалар ва кўприклар курилди.

Сарой ва бинолар пластик нақшлари ҳамда ихчамлиги билан ажралиб туради. 18-а. нинг 1ярмида ҳашаматли режа услуби қўлланилди. Бордодаги майдон ва кўчалар тармоги, Нансидаги майдонлар, Людовик XV майдони шулар жумласидандир.

18-а. 2ярмида абсолютизмнинг инқирози муносабати билан маърифатпарварлик классицизми йўналиши вужудга келди. Классицизм рухида черковлар (СентЖеневьев, ҳоз. Париждаги Пантеон), саройлар (Версалдаги Кичик Трианон), театрлар (Бордодаги Катта театр) ва б. жамоат иншоотлари (Париждаги ҳарбий мактаб) қурилди. 19-а. бошларида янги меъморий услуб — ампир услубида улуғвор, маҳобатли иншоотлар курилди (Ла Мадлен черкови, Вандом колоннаси). 19-а. ўрталарида Парижда йирик курилиш ишлари амалга оширилди, 19-а. охири — 20-а. бошларида Амьен, Нант, Орлеан, Тулуза ва б. шаҳарлар қисман реконструкция қилинди. 19-а. 2ярмида курилишлар эклектизм руҳида олиб борилди («ГрандОпера» театри, СакреКёр базиликаси). Ёпиқ бозор, универсал магазин, пассаж, вокзал, кутубхона (Париждаги СентЖеневьев кутубхонаси ва Миллий кутубхона), элеватор, депо ва б. лар курилди. Машҳур Эйфель минораси ҳам шу даврда курилди. 19-а. охири — 20-а. бошларида модерн услубида иншоотлар яратилди (Париж метросининг бекатлари, Париждаги «Кастель Беранжа» меҳмонхонаси). 1860 й. дан қурилишда темирбетон ишлатила бошланди. 1920— 30 й. ларда замонавий меъморликнинг асосий қирраларини шакллантиришга киришилди. Меъмор Ле Корбюзье шаклларнинг функционал ва конструктивлигини, бетон, ойна ва пўлатнинг кенг қўлланилишини замонавий меъморликнинг 5 асосий принципига айлантиришга ҳаракат қилди. 1960—70-й. ларда Париж ва унинг атрофларида курилишлар авж олди. Бу даврнинг машҳур меъморлари Р. Камело, Ж. де Майи, Б. Зерфюсс ва муҳандис Н. Эсквиллан меъморликда ажойиб иншоотлар яратдилар. Бунга мисол қилиб, Париждаги саноат ва техника миллий маркази зали, ЮНЕСКО биноси ва Радио уйини кўрсатиш мумкин.

1980-й. лардан Франция меъморлигида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, хорижий меъморларнинг ғояларига кенг йўл очиб берилди. Лувр музейи америкалик меъмор Марио Пей томонидан тўлиқ қайта реконструкция қилинди. Шишадан ясалган пирамида Луврнинг рамзига айланди. Кейинги йилларда яратилган меъморий иншоотлардан Париж ш. даги СенЛазар вокзали перронидаги Арман композицияси (1985), П. Пикассо шарафига қурилган Сезар композицияси (1985), СенЖермен о. даги Жан Дюбюффе ҳайкаллари билан безалган минора (1988), «Атеней» театридаги рассом ЖанПьер Шамба томонидан чизилган асарлар (1989)ни кўрсатиш мумкин.

Тасвирий санъати. Франция ҳудудидаги энг қад. санъат асарлари палеолит даврига мансуб. Полихром расмлар (Ласко, ФондеГом), ҳайвонлар тасвири ва ҳайкаллари (ЛаМадлен, Тюкд’Одебер) сақланиб қолган. Темир даври галыитат маданияти ва латен маданияти ёдгорликлари билан намоён булди. 5-а. дан варварлар давлати ташкил топиши билан ўрта асрлар санъати (меровинглар санъати) вужудга келган.

10—12-а. ларда каролинг санъати роман услубининг вужудга келиши учун асос бўлди. Бу даврдан ҳар хил тақинчоклар, Лимож эмаллари, мато ва кашталар, гиламлар сакланиб крлган. Франциянинг готик ҳайкалтарошлигида инсоннинг жисмоний гўзаллиги ва ҳисларига, реал табиий шаклларга қизиқиш ортди. Бу Париж Биби Марям ибодатхонасидаги ҳайкаллар, Амьен соборининг ҳайкал ва образларида намоён бўлди. 14-а. да ҳайкалтарошлик мажмуалари камроқ яратилди, интерьерларда кўпроқ тасвирий санъат асарлари ва бўялган ёғоч ҳайкаллар пайдо бўлди. Готика тасвирий санъатида интерьерни рангли безатишда витраж энг асосий унсур бўлиб қолди (Париждаги СентШапель ибодатхонаси ва Шартр собори витражлари). 13-а. 2ярмидан витражларда кўпроқ ёруғ ранглар қўлланила бошлади. Фреска сарой ва қасрлар деворларида кўпроқ учрайди. 14—15-а. ларда нидерланд ва итальян санъати таъсири остида дастгохли картина ва портретлар пайдо бўла бошлади. Теварак атрофии реал тасвирлаш акаука Лимбурглар ижодидан бошланди. Уларнинг «Беррий герцогининг энг бой часослови» (тахм. 1411 — 16) асари сакланиб қрлган. 15-а. урталарида қирол саройи қошида француз Уйғониш даври куртаклари бўлган мактаблар ташкил топган. Унинг энг машҳур вакили Ж. Фуке бўлган. Уйғониш даври ҳайкалтарошлигини М. Коломб бошлаб берган. 15-а. 2ярмида Уйгониш даври услуби ёгочдан ишланадиган гравюраларга ҳам таъсир қилди. 16-а. бошларида қирол саройи тасвирий санъат марказига айланди.

Инсон шахсиятига бўлган қизиқиш қалам ва рангли портретларда ҳам ўз аксини тогши. Бу давр санъатига кенжа Ж. Клуэ, Корнель де Лион, Этьенн ва Пьер Дюмустьелар каби рассомлар узларининг ҳиссаларини қўшдилар. 17-а. га келиб, классицизм услуби майдонга чикди. Расмий тасвирий санъатнинг раҳбари С. Вуэ Рим бароккоси, Болонья мактаби академизми ва Фонтенбло мактаби маньеризмини уйгунлаштирди. 17-а. 2-чорагида тасвирий санъатда классицизм етакчи роль ўйнай бошлади. Бу давр санъат асарлари пластик шакллари аниқ бўлиши, табиат манзараларининг чуқур лиризми б-н ажралиб туради. 17-а. ўрталарида Франция санъат ҳаётининг пешқадами Ш. Лебрен Париж ва Версаль саройларини безашга раҳбарлик қилди. Бу даврдаги Г. Риго, Н. Ларжильер, Р. Нантейль, Ж. Одран, Ж. Эделинк, Ф. Жирардон, А. Куазевокс каби рассом ва ҳайкалтарошларнинг кўп асарлари ҳозиргача етиб келган. Портрет, гравюра, ҳайкалтарошлик, амалий санъат, заргарлик ривожланди. 18-а. тасвирий санъатида А. Ватто асарлари рококо услубига асос бўлди. Рококо услуби манзарали нақшин панноларда, гиламлар, афсонавий саҳналарга эга бўлган десюдепортларда, аллегорияларда акс этди. Ф. Буше, К. Ванлоо, Н. Ланкрелар рококо услуби намояндаларидир. 18-а. 1ярмида безак пластика ҳам ривожлана борди. М. К. Латура, Ж. Б. Лемуан, Ж. Б. Перронно каби рассомлар ижодида аналитик аниклик, эмоционал жозибадорликкўринади. 18а. ўрталарига келиб табиатга бўлган қизиқиш пейзажнинг вужудга келишига туртки берди. Ж. Берне, Л. Г. Моро, Ю. Робер, О. Фрагонар, Ж. А. Гудон, Ж. Л. Давид бу даврнинг машҳур рассомлари қаторига кирадилар. 19-а. бошида баъзи рассомларнинг асарларида аввалги қаҳрамонлик образлари ўрнини Наполеон I ни улуғлайдиган асарлар эгаллади. Реставрация ва Июль монархияси даврида романтик мактаб ташкил топди. Т. Жерико, Э. Делакруа асарларида романтизм яққол намоён бўлди. Ҳайкалтарошликда романтизм тамойиллари Ф. Рюданинг «Марсельеза» асарида, П. Ж. Давид д’Анже портретларида ва А. Л. Бари асарларида акс этди. 1848 й. ги инқилоб Франция санъатига демократлаштирувчи таъсир кўрсатди. 1851 й. тўнтаришдан сўнг реакция кучлари қукмронлиги шароитида демократик санъат кўп жиҳатдан ўзининг оммавийлигини йўқотди. 1860й. ларда мамлакат тасвирий санъатида Э. Маненинг реалистик изланишлари марказий ўринни эгаллайди. Мане ижоди импрессионизм йўналиши билан яқинлашди. Бу йўналишда Манедан ташқари К. Писсарро, А. Сислей, О. Ренуар ва Э. Дегалар ҳам ижод қилишган. 1850—60-й. лар х,айкалтарошликда Ж. Б. Карлонинг декоратив, аниқ ва қувноқ асарлари, Ж. Далунинг меҳнат одамларининг хайратли ва жиддий образлари, О. Домьенинг экспрессивгротеск пластикаси алоҳида ўрин тутади. 19-а. сўнгги чорагида француз хайкалтарошлигининг энг ёрқин намояндаси О. Роден ҳисобланади.

19-а. охири — 20-а. бошларида импрессионизм билан биргаликда «модерн» услубининг пайдо бўлишига таъсир этган символизмнннг турли вариантлари ҳам ривожланди. 19-а. охирида тасвирий санъатда ижтимоий мавзулардан бирмунча чекиниш сезилади. 20-а. бошидан Парижга кўплаб чет эл рассомлари кела бошлади ва уларнинг ижоди француз санъатининг ажралмас қисмига айланди. 1905 й. да А. Матисс бошчилигида фовизм (А. Марке, Ж. Руо, А. Дерен, М. Вламинк, Р. Дюфи ва б.), 1907 й. да эса кубизм окими (П. Пикассо, Ж. Брак, X. Грис) вужудга келди. 1-жаҳон урушидан сўнг сюрреализм, 2-жаҳон урушидан кейин абстракт санъатнинг турли йуналишлари вужудга кедди. 1970-й. ларда санъатда абстракционизмдан чекиниш ва санъатнинг турли хил фигуратив турлари (гипперреализм)га ўтиш кузатидди. Умуман олганда, Франция тасвирий санъатида гуманизм коялари сакланиб қолган. П. Пикассо ва Ф. Леже асарларида уруш ва фашизмга қарши алангали ғалаён, халқларнинг тинчлик учун кураши мавзулари кўп акс этган. 1945 й. дан сўнг неореализм окими пайдо бўлди, карикатура санъати ривожланди, қониқмаслик ва тушкунлик кайфияти аскетик рассомчиликда акс этди. Гуманистик санъат анъаналари ҳайкалтарошликда ҳам етакчи ролни эгаллайди. А. Бурделнинг қаҳрамонона драматик образларида, А. Майолнинг гармоник ҳайкалларида, Ж. Бернарнинг ўткир психологик портретларида бу нарса ўз аксини топди. Умуман, Франция 21-а. да ҳам жаҳон бадиий санъатининг энг йирик марказларидан бири хисобланади. Мусиқаси. Франция миллий мусиқаси қад. кельт, галл ва франк қабилалари фольклоридан бошланади. 11 — 13-а. ларда трубадур ва трувер (шоирхонандалар) мусиқа санъати ривожланган. 14-а. даги илк Уйғониш даврида черков ижрочилиги ривож топди. Ўша давр машҳур композиторлари Гильом де Машо, Филипп де Витри Аре нова (янги санъат) мусиқа ҳаракатининг энг етук намояндалари эдилар. Мусиқанинг кейинги ривожи Г. Дюфаи, Жоскен Депре, И. Окегем, хор полифонияси устаси К. Жанекен, гугенот хорали асосчиси К. Гудимель, буюк полифонист, нидерланд мактаби вакили О. Лассо ижоди билан боғлиқ. 1672— 87 й. лар «Гранд опера» театрини миллий опера мактаби ҳамда лирик трагедия жанри асосчиси Люлли бошқарган. 17-а. дан чолғу мусиқа — лютня (Д. Готье), клавесин (Ж. Шамбоньер, Л. Куперен), виола (М. Маре) мактаблари ташкил топди. Чолғу сюита жанрида ижод қилган Ф. Купереннинг бадиий мероси — француз мусиқий классицизми чўққисидир. 18-а. нинг энг йирик композитори Ж. Р. Рамо К. В. Глюкнинг опера ислоҳотига замин яратган, гармония фанига асос солган. 18-а. ўрталарида миллий симфония пайдо бўлди (Ф. Госсек). Бу даврда янги жанркомик опера ҳам пайдо бўла бошлади. Унинг етук муаллифлари қаторига Э. Дуни, Ф. Филидор, композиторлардан П. А. Монсиньи («Дезертир», 1769), А. Э. М. Гретри («Люсиль», 1769) киради. Комик опералар «Опера комик» театри (1715 й. СенЖермен ярмаркасида театр сифатида ташкил топган, 1801 й. дан юқоридаги ном)да қўйилган. 1792 й. Ж. Руже де Лиль томонидан «Марсельеза» ёзидди ва у кейинчалик Франция миллий мадҳиясига айланди. 1793 й. Парижда Миллий мусика ин-ти (1795 й. дан Мусиқа ва декламация консерваторияси) очилди. 19-а. бошларида Париж жахрн мусика маданиятининг марказларидан бирига айланди. Француз мусиқасидаги романтизм Г. Берлиоз асарларида, 19-а. 2ярмида эса лирик опера жанри пайдо бўлгач, Ш. Гуно, Ж. Масне, А. Тома, Л. Делиб асарларида ўз аксини топди. Ж. Бизе ижоди француз мусиқасида опера реализмининг чўққисига айланди («Кармен», 1874). 19-а. 80-й. ларида Франция буюк Р. Вагнерни қарши олди. 19-а. 2ярмида оперетта жанри ривож топди (Ж. Оффенбах, Ф. Эрве, Ш. Лекок, Р. Планкет). 19-а. охири — 20-а. бошида С. Франк, К. СенСане, Э. Лало, Э. Шоссон турли жанрларда самарали ижод қилишди. Францияда шансон (оммабоп қўшиқ) жанри гуллаб яшнади. 20-а. мусиқасида импрессионизм яратилди (К. Дебюсси, М. Равель). 1-жаҳон урушидан сўнг Франция мусиқа санъатида неоклассицизм, экспрессионизм, конструктивизм тобора ривожланди («Олтилик» композиторлари Д. Дюрей, Д. Мийо, Ж. Орик, А. Онеггер, Ф. Пуленк, Ж. Тайфер ва б.). 2-жаҳон урушидан сўнг Франция мусиқа ҳаёти жонланди. О. Мессиан, Ф. Пуленк, Д. Мийо, А. Жоливе, A. Core, Ж. Орик, Ж. Франсе, М. Ландовски каби композиторлар ижоди фаоллашди. 1950-й. лардан додекафония, алеаторика, электрон муеща, соноризм, конкрет мусища каби янги мусиқа йўналишлари ривож топди (П. Булез, Я. Ксенакис, П. Шеффер ва б.). 20а. француз йирик ижрочилари: дирижёрлар — П. Монтё, И. Маркевич, А. Клюитенс, Ш. Мюнш, Л. Форестье, П. Паре, Ш. Брюк, С. Бодо, Ж. Мартинон, П. Булез; пианиночилар — А. Корто, М. Лонг, Р. Казадезюс, И. Нат; скрипкачилар — Ж. Тибо, 3. Франческатти, Ж. Неве; виолончелчилар — М. Марешаль, П. Фурнье, П. Тортелье; органчилар — Ш. Турнсмир, Ш. Видор, М. Дюпре, М. Дюруфле; хонандалар — Д. Дюваль, Ж. Креспен, Л. Пенс; шансоньелар — М. Шевалье, Э. Пиаф, Ш. Азнавур, Ж. Беко, Ж. Дассен, Ж. Брассенс, М. Матьё ва б. Париж, Авиньон, ЭксанПрованс, Страсбург, Безансон, Бордо, Тур, Руан, ЛаРошелда мусиқа танлов ва фестиваллари ўтказиб турилади. Парижда энг муҳим мусиқа ўқув юртлари — консерватория, «Схола канторум» (1894 й. асос солинган), «Эколь нормаль де мюзик» (1919) ҳамда граммофон фирмалари, мусиқа жамиятлари, Ф. Миллий мусика қўмитаси жойлашган. Бир қанча мусика жур. лари чоп этилади.

Театри. Франция театр санъати ўрта асрлардаги сайёр актёр ва созандалар, жонглёрлар томошаларидан бошланади. 9—10-а. лардаёқ ўрта аср театрида диний драма вужудга келди. Улардан энг машҳури 15 а. ўрталаридаги А. Гребаннинг «Худо эҳтирослари мистерияси»дир. 1599 й. дан профессионал артистлар труппаси ишлай бошлади. Бу биринчи доимий актерлар жамоаси эди. Улар трагедия, трагикомедия ва пастораллар қўяр эдилар. 17-а. дан Ж. Ротру, М. Скюдери пьесалари қўйила бошлади. 1634 й. «Марс» театри очилди. П. Корнель, Ж. Расин трагедиялари ва Мольер комедиялари театр санъати ривожига катта ҳисса қўшди. Мольер вафотидан сўнг ташкил этилган «Комеди Франсез» театрида (1680) актёр М. Барон ва трагик актриса А. Лекуврёр унинг саҳна принципларини давом эттирдилар. Француз маърифатпарварлари театрни халқни тарбиялаш воситаси деб билдилар. Маърифатпарвар классицизмнинг энг йирик актёрлари Ж. Бризар, Ф. Моле, Ж. Офрен ва Ж. Дюгазондир. Буюк француз инқилоби қаҳрамонлик санъатини вужудга келтирди. 1791 й. «Театрлар эркинлиги ҳақида декрет»дан сўнг, Парижда 19 театр ташкил топди. «Комеди Франсез» театрида В. Гюго, А. Виньи, А. Дюма асарлари кўрсатилди. Гюгонинг «Эрнани» драмасининг қўйилиши (1830) француз театрида муҳим воқеа бўлди. 19-а. 1ярмида бульвар театрлари пайдо бўлди. 1848 й. дан қаҳрамонлик мавзуси яна олдинга чиқди. 19-а. охирида Э. Золя янги реалистик драматургияни яратиш ва театрларни ислоҳ этишни талаб қилиб чиқди. Француз саҳнасидаги чуқур ўзгаришлар А. Антуан номи билан боғлиқ. «Эркин театр» ва «Антуан театри» асосчиси, «Одеон» театри бошқарувчиси бўлган Антуан ўз даврининг долзарб муаммоларини саҳнага олиб чикди. 1910 й. Ж. Руше томонидан «Театр дез Ар» ташкил этилди. 1926 й. тўрт буюк реж.: Г. Бати, Ш. Дюллен, Л. Жуве ва Ж. Питолар иттифоқи — «Картель» тузилди. Улар кўпроқ классикага — Мольер, Шекспир, А. П. Чехов, Б. Шоу, Л. Пиранделло, П. Клодел, Ж. Дюамел, Ж. Ромен, Ж. Жироду, Ж. Ануя, А. Салакру асарларига мурожаат этишди. 1930-й. лар бошида демократик ва антифашистик ҳаракат ривожланди, халқ театри катга роль ўйнади. 2-жаҳон уруши йиллари — немисфашист оккупацияси даврида француз театрлари деярли ишламади. Илғор жамоатчилик Франциянинг қадимий театрларидан бўлган «Комеди Франсез»ни қўллабқувватлади. Унда йирик актёр ва реж. лардан Ж. Л. Барро, М. Рено, П. Дюкс, Ж. Русийон ва б. лар вояга етдилар. 40-й. лар 2ярми — 50-й. лар 1ярмида мамлакатда драма марказларининг кенг тармоклари ташкил топди. Лион, Гренобль, Тулуза, Канн, Бордо, Страсбург ва б. шаҳарларда театрлар пайдо бўлди. Миллий халқ театри театр санъатининг етакчи марказига айланди. Унда буюк француз актёрлари Ж. Филипп, М. Казарес, Ж. Вильсон, Д. Сорано, С. Монфорлар фаолият олиб борди. 1970-й. ларда Буюк француз инкилобига бағишланган «1789» ва «1793» театрларининг ташкил топиши Франция театри ҳаётида катта воқеа бўдди.

Француз саҳна санъатининг ривожига актёр ва реж. Ж. Л. Барро катта ҳисса кўшди. Турмуш ўртоғи М. Рено билан биргаликда «Компани Рено—Барро» труппаси яратилди ва у 20-а. да француз драматургиясини таргиб этди. 1950 — 60-й. ларда театр ҳаётида «абсурд театри» катта ўрин эгаллади. 20-а. 2ярмидан Франция театр санъати янада ривожланди. Бунга 1981 —86 ва 1988—93 йларда Франция маданият вазири бўлиб ишлаган Ж. Ланг катта ҳисса қўшди. Парижнинг кўп театрлари, жумладан, «Грандопера», «Комеди Франсез», «Одеон» ва «Шайо» миллий театрлари ҳукумат томонидан қўллаб қувватланди. Ж. Л. Барро, А. Вите, А. Мнушкин, П. Брук, Р. Блен, Р. Планшон, Ж. Савари каби реж. лар машхур. Францияда 42 миллий драматик марказ мавжуд; 170 театр гуруҳи шартнома асосида, 398 гуруҳ дотация асосида фаолият юритади. «Комеди Франсез» театри миллий театр анъаналарини давом эттирмоқда. 1954 й. ташкил этилган «Халклар театри»да халқаро театр фестиваллари ўтказилади.

Киноси. Акаука Л. ва О. Люмьерлар томонидан қўйилган кинематографиянинг дастлабки асарлари (хроникал сюжетли «Поезднинг келиши», «Болани эмизиш», «Шалаббо бўлган сув сепувчи» фильмлари) 1895 й. 28 дек. да Парижда намойиш этилган. Франция киносининг илк даврдаги ривожи кинотрюкларни суратга олиш ихтирочиси Ж. Мельесу номи билан боғлиқ. Унинг «Фильм д’ар» фирмаси кинога машхур драматург, актёр ва композиторларни жалб этди. 1919 й. да реж. А. Ганс урушга қарши руҳдаги «Мен айблайман» памфлетини, реж. А. Антуан эса бир қанча фильмлар («Ер», 1921; «Арлезианлик аёл», 1922)ни яратди. 1-жаҳон урушидан кейинги йилларда кинодан тижорат йўлида фойдаланишга қарши чиққан ва кинони бадиий жиҳатдан янгилашни талаб қилган кино назариячилари ва амалиётчиларидан Л. Деллюк, А. Ганс, М. Л. Эрбье, Ж. Эпштейн, Ж. Дюлак «Авангард» ҳаракатига бирлашдилар. Бу ҳаракатдаги бир қанча реалист реж. лар қад. анъаналарга таянган ҳолда кўпгина асарларни яратдилар [«Кренкебиль» (1922) ва «Янги жаноблар» (1928, реж. Ж. Фейдер), «Нана» (1926) ва «Кичик гугурт сотувчи» (1927, реж. Ж. Ренуар), «Сомон шляпа» (1927, реж. Р. Клер)].

30-й. лардан француз кино саноати овозли фильмлар чиқара бошлади. 30-й. лар ўрталарида Франция кинематографиясининг ижтимоий йўналиши Миллий фронт ҳаракати билан боғлиқ; «Октябрь» ва «Эркин кино» уюшмалари ташкил топди. Бу давр учун «Марсельеза» (1938, реж. Р. Ренуар), «Буюк сароб» (1937, реж. Р. Ренуар), «Охирги миллиардер» сиёсий сатираси (1934, реж. Р. Клер), «Аҳил компания» (1936, реж. Ж. Дювивье) каби фильмлар характерлидир. 2-жаҳон уруши ва нацистлар оккупацияси даврида француз кинематографлари кураш ва жасоратга чорловчи «Кечки меҳмонлар», «Осмон сизларга тегишли» каби фильмларни яратдилар. 1944 й. «Парижни озод этиш» фильми чиқарилди. «Райка болалари» фильми (1945) миллий маданиятнинг энг яхши гуманистик анъаналарини ўзида акс эттирган, фашизмга қарши руҳцаги фильм бўлди. Реж. Р. Клеманнинг «Рельслар устидаги жанг» фильми озод этилган Франциянинг биринчи картиналаридан ҳисобланади. Шу даврда яратилган машхур фильмлар: «Парма ибодатхонаси» (1948, реж. КристианЖак), «Қизил ва кора» (1954, реж. К. ОтанЛара, иккиси ҳам Стендаль асарлари асосида), «Тереза Ракен» (1953, реж. М. Карне), «Жервеза» (1956, реж. Р. Клеман, иккиси ҳам Золя асарлари асосида), «Ўлимга маҳкум қилинган қочди» (1956, реж. Р. Брессон). 1940 —50-й. лар бошларидаЖ. Филипп, Бурвиль, Ж. Маре, М. Казарес, Л. де Фюнес, С. Режани ва б. актёрлар машхур. 50-й. ларнинг 2ярмида яратилган фильмларнинг купи кўнгил очар фильмлар бўлди. Франция кинематографиячилари кучли ижтимоий қаҳрамонни фашистларга қарши кураш мавзусидан топдилар. «Кун ва соат» (1963), «Париж ёняптими?» (1966) фильмлари фашизмга қарши руҳда яратилди. 1968 й. дан кейин асосан сиёсий мавзуда, француз меҳнаткашларининг ҳаёти ҳақида фильмлар яратила бошлади. Ж. Татининг «Байрам куни» (1949), «Менинг амаким» (1958), Кристиан Жакнинг «ФанфанТюльпан» (1952), «Қонун — бу қонун» (1958), П. Этекснинг «Оҳтортувчи» (1963), «Йойо» (1965) фильмлари комедия жанрига мансуб. Франция киска метражли фильмлари (реж. А. Ламориснинг «Қизил шар»), П. Гримонинг мультипликациялари, Ж. Рушанинг ижтимоий фильмлари машхур. 70йлар ўрталарига келиб, француз киносида ўткир мавзулардан чекиниш кузатилади, бу даврда кўнгил очар киноларни и. ч. кенг ривожланди. 60 —70-й. лардаги энг машхур актёрлар сирасига: Ж. Габен, Ж. Моро, Ж. Л. Трентиньян, Ж. П. Бельмондо, К. Денёв, А. Делон, А. Жирардо ва б. киради. Энг яхши француз тасвирчилари: Р. Юбер, А. Тирар, Р. Кутар, А. Алекан, А. Деке. Француз ва жаҳон киноси тарихи ва назариясига ўзларининг фикр ва гоялари б-н катта хисса қўшган кишилар: Л. Муссинак, Ж. Садуль, А. Базен, Ж. Митри, А. Ажел, К. Метц ва б. 1943 й. тузилган Олий кино таълими институти реж., тасвирчи, монтажчиларни тайёрлайди. 1946 й. дан Каннда ҳар йили Халқаро кинофестиваль ўтказилади. 1936 й. «Синематика», 1972 й. Кино тарихи музейи очилган. 1976 й. да Американинг «Оскар» мукофотига ўхшаш «Сезар» миллий кино мукофоти таъсис этилган. 1970 —90-й. ларда реж. лар Ж. Ш. Такелл («Жиянлар», 1975), Д. ВинМартин Геррнинг қайтиши», 1984), Д. Кюри («Орамизда», 1985), К. Берри («Жан де Флоретт», 1987), Ж. Риветт («Мафтункор ёнғоқ дарахти», 1991), Р. Варньер («Ҳиндихитой», 1992) ҳисҳаяжонли ҳамда анъанавий мавзуларда фильмлар яратишди. Францияда 4400 кинотеатр мавжуд, йилига 130 га яқин тўлиқ метражли фильм яратилади (2003).

Ўзбекистон — Ф. муносабатлари. Икки давлат ўртасидаги дипломатия муносабатлари 1992 й. фев. да ўрнатилган бўлсада, мамлакатлар орасидаги алоқалар узоқ тарихга бориб тақалади. Франция қироли Карл VI де Валуа (1368 — 1422) ва Амир Темур давридаги ўзаро савдо-сотиқ ва дўстона муносабатларга оид ёзишмалар бизга маълум.

1992 й. Ф. нинг Ўзбекистондаги элчихонаси, 1995 й. Ўзбекистоннинг Франция даги элчихонаси ўз фаолиятини бошлагач, ўзаро алоқалар, делегацияларнинг ташрифлари йўлга қўйилди. Икки томонлама алоқалар ривожланишининг тамал тошлари ЎзР Президенти И. Каримовнинг 1993 й. окт. да Францияга давлат ташрифи пайтида қўйилган бўлиб, унда бир қатор шартномаларга имзо чекилди. Ўзбекистон Республикаси ва Ф. Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги «шартнома, ҳукуматлар ўртасида инвестицияни ҳимоялаш ва ўзаро рағбатлантириш ҳақидаги битим, ҳукуматларнинг маданий ва илмийтехникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битими шулар жумласига киради. 1994 й. апр. да Франциянинг собиқ президенти Ф. Миттеран энг ривожланган етти давлат раҳбарлари орасида биринчи бўлиб, ЎзРга давлат ташрифи билан келди. Президент И. Каримовнинг Францияга 1996 й. апр. даги иккинчи ташрифи ва ЎзР Президенти И. Каримов ҳамда Франция президенти Ж. Ширакнинг 1996 й. июнда Флоренция да Европа Иттифоқи раҳбарларининг саммитидаги, 2002 й. давлат раҳбарларининг НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг Прагадаги саммитида учрашувлари икки томонлама алоқаларни янги даражага кўтариш имкониятини берди. ЎзР Президенти И. Каримовнинг 1996 й. 21—24 апр. даги иккинчи ташрифи икки томонлама муносабатларни янги поюнага кўтарди. И. Каримовнинг Ф. Республикаси Президенти Ж. Ширак билан учрашуви чоғида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Ушбу ташриф давомида И. Каримов ЮНЕСКО қароргохдца ташкил килинган «Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг ривожи» мавзусидаги кўргазмада иштирок этди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро товар айланмаси 2003 й. 72,3 млн. АҚШ доллари, шундан экспорт 24 млн., импорт 48,3 млн. долларни ташкил этди. Экспортда пахта толаси 74,4%, тўқимачилик маҳсулоти 13,4%, кимё маҳсулотлари 8,8%, агросаноат мажмуаси маҳсулотлари 2,9%ни, импортда эса электроника ва электр ускуналар 26,2%, кимё маҳсулотлари 23,3%, механика ускуналари 13,7%, фармацевтика ва парфюмерия маҳсулотлари 13,6%, маиший техника 7,9%, транспорт воситалари 5,5%, озиқ-овқат маҳсулотлари 3,6%ни ташкил этди.

2003 й. да Ўзбекистонда Франциянинг 14 компанияси ва 2 банки («Креди Коммерсиаль де Франс» ва «Сосиете Женераль») ишлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 15 қўшма корхона, 100% француз сармояси билан 2 корхона фаолият олиб боради. 2004 й. 14 —16 янв. да Ўзбекистон — Ф. савдоиқтисодий ҳамкорлик ҳукуматлараро комиссиясининг 2мажлиси бўлиб ўтди. Икки давлат ҳамкорлиги режаларига мувофиқ, «Сосиете Женераль» банкининг кредити ҳисобига «Бухоро вилоятида сув таъминотини яхшилаш» дастури (8,1 млн. АҚШ доллари) амалга оширилади ва 2 та «Боинг—767300 ER» самолёта (187,9 млн. АҚШ доллари) сотиб олинади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ром Пулек» француз кимё корхонаси билан расмий алоқа ўрнатган. Тошкентда бу корхонанинг ваколатхонаси очилган. ЎзР Почта ва телекоммуникация агентлиги билан Франциянинг почта ва телекоммуникация вазирлиги ўртасида телекоммуникация жиҳозларини и. ч. ва улардан фойдаланиш сохасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида баённома имзоланган. Француз мутахассислари ёрдамида «Спринт» электрон почта тизимининг фаолияти йўлга кўйилди. «Ўзбекнефтегаз» миллий корпорацияси Франциянинг «ЭльфАкитэн» корхонаси билан хамкорликда Бухорода нефтни қайта ишлаш з-дини қуриш ҳақида шартнома тузди. ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир қатор француз банклари («Креди Леоне», «Сосиете Жюзи», «Банк Насиональ де Пари», «Париба», «Креди Коммерсиаль де Франс») билан вакиллик алоқаларини ўрнатган. Ўзбекистонда «Бофур Испэн Интернейшнл», «Ронпуленк» француз корхоналари фаолият олиб бормокда. Шунингдек, Франциянинг «Эр Франс» ва Ўзбекистоннинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари Тошкент — Париж — Тошкент маршрути бўйлаб рейсларни амалга оширмокда.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги илмийтехникавий алоқалар ҳам ривожланмоқда. Бу алоқалар 1993 й. окт. да имзоланган маданий, илмий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида олиб борилмоқда. Ҳар йили юздан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Франциянинг турли ўқув юртларида малака ошириб келмокда. Икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида талаба ва проф. ўқитувчилар алмашиш, стажировка, ўқитувчилар малакасини ошириш курслари, биргаликдаги семинарлар ташкил этиш ривожланган. Ўз навбатида, Париж, Тулуза, Лион, Экс/Марсель, «Парижсюд» ва «Париж IV» ун-тлари билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ун-тлари, Тошкент иқтисодиёт ун-ти, «Бретансюд» ун-ти б-н Ўзбекистон жаҳон тиллари ун-ти ўртасидаги ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ф. Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ТАСИС дастури доирасида ҳам кадрлар тайёрлаш соҳасида техникавий ёрдам кўрсатяпти. Ф. Бош вазири ҳузуридаги Давлат бошқаруви халқаро института (ДБХИ) ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясига техникавий ёрдам кўрсатиш бўйича 1 млн. 400 минг экю кийматидаги дастур муваффақият билан амалга оширидди, француз мутахассислари академия тингловчиларига маърузалар ўқишди. Шунингдек, ЎзР вазирликларининг ходимлари ҳар йили ДБХИ нинг қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқиб келаётир.

Ўзбек ва француз олимлари ўртасидаги илмий ҳамкорлик ҳам муваффақият билан давом этмокда. Бунда ЎзР Фанлар академияси ва Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Айниқса, археол., астрономия, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаларидаги ҳамкорлик яхши натижа бермоқда.

1998 й. окт. да ЎзР Фанлар академияси делегацияси Франциянинг Атроф муҳит ва энергияни бошқариш марказига ташриф буюрди. Куёш энергиясидан фойдаланиш бўйича ўзбек олимлари томонидан таклиф қилинган лойиҳа Европа ҳамжамияти доирасида СОР ERNICUS фантини олишга муваффақ бўлди. Ташриф давомида мазкур лойиҳанинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди. Франция билан маданий ва илмийтехникавий ҳамкорликда 1995 й. дан Тошкентда фаолият юритаётган Ф. Ташки ишлар вазирлиги қошида тузилган Марказий Осиёни ўрганиш француз ин-ти катта роль ўйнаяпти. Институт француз ва ўзбек олимлари ҳамда тадқиқотчилари ҳамкорлигида гуманитар ва ижтимоий соҳаларда турли тадкиқотлар олиб боради, илмий асарлар чоп этади. Институт археол., санъат, мусиқашунослик, Марказий Осиёнинг қад. ва замонавий тарихи буиича бой кутубхонага эга бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларида Марказий Осиёга оид чоп этилган асарларни йиғишга киришган. Инт кисқа вақтда «19-а. дан бери Марказий Осиёдаги исломий ислоҳотлар», «ҲиндистонМарказий Осиё: савдо ва фикр йўллари», «Россияда ислом», «Темурийлар мероси», «Қўлёзмаларни саклаш», «Ислом ва мусиқа» мавзуларида халқаро конференциялар ташкил килди ва уларнинг материалларини чоп этди.

ЎзР Фанлар академияси билан Франциянинг илмий тадқиқотлар илмий маркази ўртасида тузилган шартнома доирасида археол. соҳасида самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. 1995 й. янв. да ЎзР Фанлар академиясининг геол. ва геофизика института билан Ж. Фурье ҳамда Гренобль ун-тлари ўртасида сейсмология соҳасида шартнома тузилган. ЎзР Фанлар академияси Киме ва ўсимлик моддалари ин-ти Франциянинг «Лотоксан» ташкилоти билан биргаликда узоқ муддатли шартномалар асосида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Ҳоз. пайтда Франция илмий тадқиқотлар маркази бир қатор соҳаларда, хусусан, чорвачилик, виночилик, нодир металлар, ўсимликлар асосидаги янги доридармонлар, нефть ва газ маҳсулотлари ва б. соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш имкониятларини ўрганмоқда. Тошкент техника ун-ти билан Париж ун-ти ўртасидаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома коинотдан олинадиган агросуратларни ўрганувчи ўзбекфранцуз илмий марказига асос бўлди.

Француз санъат мухлисларини ўзбек санъати билан таништириш Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошланган. 1994 й. да таникди ўзбек санъаткорлари Турғун Алиматов ва Муножот Йулчиева Париж саҳналарида концерт бериб, француз санъат мухлислари олқишларига сазовор булди, Парижда уларнинг бир неча лазер дисклари чиқаридци. «Сўғдиёна» ансамбли Лиондаги миллий консерваторияда уз репертуарини ижро этди. Ўзбек хонандаси Матлуба Дадабоева 1996 й. биринчи марта уз қушиқларини француз томошабинларига ҳавола этган булса, 1997 й. да халқ қўшиқлари фестивалида қатнашди. 1998 й. да эса Хоразм халқ қўшиклари ижрочиси Зуҳра Жуманиёзова билан биргаликда Парижда бўлиб ўтган «Ижодий фантазия фестивали»да муваффақиятли иштирок этди. Концерт кунлари «Мусаввир» ва «Усто» бирлашмалари ўзбек халқ хунармандчилиги кургазмасини ташкил этишди. 2004 й. давомида Ўзбекистон БА Ф. нинг йирик шаҳарларида ўзбек замонавий тасвирий ва амалий санъати кўргазмаларини ўтказди. 1996 й. Парижнинг «Катта сарой» музейидаги «Буюк ипак йулида буддавийлик санъати» кўргазмасида Ўзбекистон тарихи музейи коллекциясидан ўрин олган Будданинг лойдан ясалган ҳайкали намойиш этилди. 1994 й. Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик юбилейини нишонлаш доирасида олимнинг илмий меросига бағишланган илмий анжуман, Ўзбекистон санъат усталарининг концерти утказидди. «Темурийлар санъати ва тарихини урганиш ҳамда узбекфранцуз маданий алоқалари» ассоциациясининг «Темурид» жур. нинг махсус сони Мирзо Улуғбекка бағишлаб чиқарилди. 1996 й. Парижда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, 1997 й. эса, ЮНЕСКО раҳбарлигида Бухоро ва Хива ш. ларининг 2500 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари утказилди. Бухоро ва Хива ш. лари юбилейи тантаналарига «Ўзбекистон маданияти кунлари» уланиб кетди. Шунингдек, Францияда ўзбек ёзувчиларининг, Ўзбекистонда француз ёзувчилари асарларининг таржималари амалга оширилиб китоблари нашр этилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун Ф. Ташки ишлар вазирлиги Алишер Навоий номидаги дастурни ишлаб чиқди. 2003 й. француз ёзувчиси Ф. Брессаннинг Францияда француз тилида нашр этилган «Мафтункор Самарканд» китобининг такдимоти булиб утди. Тошкентдаги Франция элчихонасида 2002 й. дан В. Гюго номидаги француз маданий маркази ишламоқда. 2004 й. фев. да Парижда «Ибн Сино» уюшмаси тузилди. 1998 й. апр. дан Ўзбекистонда «Ўзбекистон — Франция» дустлик жамияти фаолият юритмоқда. Самарканд ва Лион, Бухоро ва РюэльМальмэзон ш. лари ўртасида тўғридантўғри ҳамкорлик алоқалари урнатилган. Малика Шарипова, Миршоҳид Асланов.

Loading...