ФРАНЦУЗЛАР

ФРАНЦУЗЛАРхалқ. Франциянинг асосий ахолией. 57 млн. га яқин киши (1990-й. лар ўрталари). Француз тилида сўзлашади. Диндорлари католиклар. Французларнинг этногенезида мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида ҳоз. Франция ҳудудига келиб жойлашган кельт қабилалари (римликлар уларни галлар деб аташган) муҳим роль ўйнаган. Рим империяси Галлияни (ҳоз. Франция ҳудуди) босиб олгач (мил. ав. 58—52й. лар), Ф. улар билан аралашиб кетган. Галларнинг романлашиши бн, уларнинг тили «лотин тили» бўлиб қолган. 5-а. да герман қабилалари — вестготлар, бургундлар, франкларнинт Галлияга бостириб кириши Французларнинг этник тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Франк давлаши ташкил топган. 9-а. да бу давлат Буюк Карл томонидан йирик империяга айлантирилган. 9-а. да Французлар халқ бўлиб шаклланган. 18-а. охиридаги Буюк француз ищилоби Французларнинг миллат бўлиб шаклланишида ҳал қилувчи омил бўлган. Французларнинг аксарияти саноатда банд, қисман деҳқончилик билан шуғулланади.