ФРАУНГОФЕР ЧИЗИҚЛАРИ

ФРАУНГОФЕР ЧИЗИҚЛАРИҚуёш спектридаги ютилиш спектрал чизикдари. Ёруғликнинг Қуёш ёки Ер атмосферасидаги ютилиши туфайли ҳосил бўлади (теллурий чизиклар). Фраунгофер чизиқларини 1802 й. да биринчи марта инглиз физиги У. Уолластон кузатган, 1814 й. да немис физиги Й. Фраунгофер батафсил текширган ва баён этган, 1860 й. да Г. Кирхгоф назарий тушунтириб берган. Электромагнит тўлқинлар спектрининг инфракизил, кўринувчи ва ультрабинафша соҳаларида 20 мингдан ортиқ Фраунгофер чизиқлари кузатилади. Улардан энг қисқасининг тўлқин узунлиги А,= 155 нм. Фраунгофер чизиқларининг кўпчилиги маълум кимёвий элементларнинг спектрал чизиқлари билан бир хил эканлиги аниқланган. Фраунгофер чизиқларини ўрганиш Қуёш атмосферасининг кимёвий таркибини, Қуёшдаги физик шароитлар ва ҳ. к. ни аниқлаш имконини беради.

Loading...