ФРАУНГОФЕР (Fraunhofer) Йозеф (1787.6.3, Штраубинг 1826.7.6, Мюнхен) — немис физиги. Бавария ФА аъзоси (1823). Мустақил маълумот олган. Мюнхен мат. ва оптика ин-ти директори (1818 й. дан), Мюнхен ун-ти проф. Асосий илмий ишлари физик оптикага оид. Фраунгофер Қуёш ва сайёраларнинг спектрларини ўрганган. Дисперсияни тадқиқ қилишга, ахроматик линза олишга муҳим ҳисса қўшган. Катта ахроматик объективлар тайерлаш технологиясини такомиллаштириш, спектрометр, ахроматик микроскоп, окуляр микрометр ва гелиометрни ихтиро килган. Қуёш спектридаги қора чизикдар (фраунгофер чизиқлари)ни биринчи бўлиб ўрганган, тўлқин узунлигини ўлчаган. Дифракцион панжара ихтиро қилган ва уни параллел нурлар дифракциясини тадқиқ қилишда қўллаган.