ФРАЗЕОЛОГИЗМ

ФРАЗЕОЛОГИЗМ, фразеологик бирлик, фразема — икки ёки ундан ортиқ сўздан ташкил топган, маъновий жиҳатдан ўзаро боғлиқ суз бирикмаси ёки гапга тенг келадиган, яхлитлигича кўчма маънода қўлланадиган ва бўлинмайдиган, барқарор (турғун) боғланмаларнинг умумий номи. Фразеологизмлар, шаклан ўзларига ўхшаш синтактик тузилмалардан фарқли равишда, нуткда сузларни эркин танлаш, алмаштириш йўли билан юзага келмайди, балки маъно ва муайян лексикграмматик таркибли, аввалдан тайёр материал сифатида қулланади, яъни Фразеологизм таркибидан бирор қисмни чиқариб ташлаш, тушириб қолдириш мумкин эмас: анқонинг уруғи, арпасини хом урмоқ, чучварани хом санамоқ, терисига сиғмай кетмоқ, капалаги учмоқ, кунгли жойига тушмоқ, қўли очиқ, қулоғи оғир ва б. Ф. лар тарихий қўлланиш меъёрларига, усулларига эга бўлиб, уларнинг маънолари муайян нутқий жараёнда ойдинлашади. Фразеологизм ларнинг қуйидаги турлари фаркланади: фразеологик чатишма — фраземанинг маъноси унинг таркибидаги сузларнинг маъносига боғлиқ бўлмайди, фраземадан англашилган кўчма маъно ўнинг таркибидаги сузларнинг маъноси билан изоҳланмайди: тўнини тескари киймоқ, оёғини қўлига олиб чопмоқ, бошини олиб чиқиб кетмоқ ва б. ; фразеологик бутунлик (бирлашма) — фраземанинг маъноси унинг таркибидаги сузларнинг маънолари асосида изохланади, шу маънолар асосида умумлаштирувчи кўчма маъно ифода қилинади (кўпинча бундай бирлашмаларнинг ўз маъносида қулланадиган вариантлари ҳам мавжуд булади): ёғ тушса ялагудек, енг шимармоқ, хамирдан қил суғургандек, тўйдан олдин ноғора чалмоқ ва б. ; фразеологик қушилма — бунда фраземалар таркибидаги бир суз кўчма маънода қўлланади, бошқаси эса ўз луғавий маъносини сақлайди: гапнинг тузи, қўли гул, иштах,аси очилди ва б.

Фразеологизмлар синтактик тузилишига кура 2 га бўлинади: бирикмага тенг Фразеологизмлар (катта оғиз, аммамнинг бузоғи, туёғини шиқиллатмоқ) ва гапга тенг Фразеологизмлар (юзи ёруғ бўлди, боши осмонга етди, сиркаси сув кутармайди). Фразеологизмнинг қисмлари ажралмас ҳолда бўлганлиги учун, Фразеологизм гапда битта синтактик вазифада келади. Мае: «Қизга ўзбек қишлоғининг содца ҳаёти, оқ кўнгил одамлари ёқди» ва «Насимжон боши кўкка етгудай суюнди» гапларида «оқ кўнгил» фраземаси — аниқловчи, «боши кўкка етгудай» фраземаси ҳол вазифасида келган. Фразеологизмлар тайёр луғавий бирлик — сўзга тенг бўлганлиги туфайли сўзга хос шакл ва маъно муносабатларига ҳам эга бўлади, яъни тилда фразеологик омонимия (мас, қўл кўтармоқ — 1) урмоқ, урмоқчи бўлмоқ,

2) тарафдорлигини билдирмоқ), фразеологик синонимия (тоқати тоқ бўлмоқ — сабркосаси тўлмоқ) ва фразеологик антонимия (кўнгли оқ — ичи қора, кўкка кўтармоқ — ерга урмоқ) мавжуддир.

Асрлар давомида шаклланган Фразеологизмлар оғзаки нутқда, бадиий адабиётда ҳамда публицистикада ўткир, таъсирчан тасвирий восита сифатида кенг қўлланади. Ёзувчилар ўз асарларида Фразеологизм лардан унумли фойдаланиш билан бирга мавжуд Фразеологизмларни асар руҳига мослаган ҳолда қисман ўзгартирадилар, шу йўл билан янги иборалар яратадилар. Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғафур Ғулом, Саид Аҳмад ва б. томонидан ижод қилинган Фразеологизмлар бунга мисол бўла олади.

Турли хусусиятларга эга бўлган Фразеологизмлар мажмуи тилнинг фразеологик қатламини ташкил этади. Тилнинг фразеологик қатлами доимий равишда янги Фразеологизмлар билан бойиб боради ва халқнинг маданийтарихий тажрибасини, шунингдек, муайян тилнинг тарихий тараққиёт қонунларини акс эттиради. Фразеологизмларни ўрганиш ва тасниф қилиш билан фразеология шуғулланади.

Ад.: Раҳматуллаев Ш., Ўзбекфразеологиясинингбаъзи масалалари, Т., 1966; Виноградов В. В., Основные понятия русской фразеологии как лингвистической дисциплины, в его кн.: Избр. труды, т. 3, М., 1977; Турсунов У., Мухторов Ж., Рачматуллаев Ш., Ҳозирги ўзбек адабий тили [3нашр], Т., 1992; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М, 1998.