ФРИГИИ ТИЛИ

ФРИГИИ ТИЛИ — Қадимги Кичик Осиёнинг шим. ғарбий қисмида яшаган, мил. ав. 2минг йиллик — 1минг йилликнинг бошида шу ерга кўчиб ўтган ҳиндевропа қабилалари — фригияликлар тили; ҳиндевропа тиллари оиласи таркибида алоҳида гуруҳни ташкил этади. Кичик Осиёдан топилган, 2 даврга мансуб ёдгорликлар ҳамда юнон ва рим муаллифлари асарларидаги изоҳ сўзлар орқали маълум. Қад. фригий матнлари диний ёдгорликлар ва сопол буюмларда бўлиб, мил. ав. 8—3-а. ларга мансуб (улар 200 тадан ортиқ; қад. юнон алифбосига ўхшаш ҳарфий алифбода ёзилган). Янги фригий матнлари қабртош ёзувларидан, юнонча марсиялар охиридаги қарғиш, лаънат ифодаларидан иборат. Улар 100 тадан ортиқ бўлиб, мил. 2—3-а. ларга мансуб ва юнон ёзувида битилган.

Фригии тилининг юнон (грек) тили, ҳиндэрон тиллари, арман тили бн, шунингдек, албан тили, болтиқ ва славян тиллари билан нисбатан яқин алоқалари аникданган; ўзига хос фонетик, лексикграмматик хусусиятлари тавсиф этилган. Фригии тили даги ёдгорликларни тўплаш ва изоҳлаш 19-а. дан бошланган. Дастлабки мунтазам нашрлари америкалик У. Рамсей, англиялик У. М. Колдер ва германиялик И. Фридрихлар томонидан амалга оширилган.