ФРИШ

ФРИШ (Frisch) Карл фон (1886. 20.11, Вена 1982.12.6, Мюнхен) немис физиологи ва этнологи. Вена ун-тини тугатган (1910), Мюнхен ун-ти проф. (1950 й. дан). Илмий ишлари балиқлар ва ҳашаротларнинг сезиш органларини ўрганишга оид. Асаларининг физиологах ва биологик хусусиятларини тадқиқ қилган. «Асаларилар рақси» номли асарида (1942) асалариларнинг бир-бирига ахборот бериш, учиш йўналишини, бирор мақсадда учиб бориб қўниш жойигача бўлган масофани белгилаш механизмини таърифлаб берган. Нобель мукофоти лауреата (1973, К. Лоренц ва Н. Тинберган б-н ҳамкорликда).