ФРИТАУН

ФРИТАУН — СьерраЛеоне пойтахти. Вестерн Эрио я. о. нинг шим. чеккасида жойлашган. Аҳолиси 670 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Фритаун — мамлакатнинг савдосаноат ва молиявий маркази. Атлантика океани соҳилидаги йирик порт, четга пальма ёнғоғи, мойи, какао ва олмос чиқарилади. Кема верфи, олмосга сайқал бериш ф-каси, шакарқанд, кислород, цемент, нефтни қайта ишлаш з-длари мавжуд. Унт, коллежлар, миллий музей, кутубхоналар бор. Шаҳарга 1792 й. да инглизлар томонидан асос солинган. 1961 й. 27 апр. дан мустакил СьерраЛеоне давлати пойтахти.