ФРУКТОЗА

ФРУКТОЗА (лот. fructus — мева) , левулоза, С6Н12О6 — ширин таъмли рангеиз кристалл модда. Кдйнаш траси 102—104°; сувда эрийди. Фруктоза — моносахарид, кўпчилик меваларда, мас, помидор, олма, асалда (50%) эркин ҳодда учрайди; олиго ва полисахаридлар таркибига киради. Фруктоза фосфатлари (фруктоза1,6 дифосфат, фруктоза6фосфат) фотосинтезтшт қоронғи фазасида (Кельвин цикли), метаболизм жараёнида (гликолиз, спиртли бижиш) ва углеводлар биосинтезида ҳосил бўладиган оралиқ бирикмалардир.

Фруктоза — қимматли озиқ-овқат маҳсулоти, организмга яхши сингийди; мевадан, сахароза ва инулиннн гидролизлаб, шунингдек, Dглюкозага ишқор таъсир эттириб олинади. Фруктозанинг фураноза (табиий) шаклидан ташқари очиқ кетон ва б. таутомер шакли ҳам маълум. Фруктоза озиқовқат саноати ва тиббиётда қўлланади. Фруктоза1,6дифосфат — шок ҳолатида ва юрак касалликларида ишлатилади.

Loading...