ФТАЛОЦИАНИН БЎЯГИЧЛАР

ФТАЛОЦИАНИН БЎЯГИЧЛАР — тетрабензотетразапорфин (фталоцианин) ҳосилалари, синтетик органик бўягичлар гуруҳи. Фталоцианин бўягичлардан мис фталоцианин — зангори рангли пигмент мухим техник аҳамиятга эга. Бу гузни хлорлаб яшил, сульфирлаб феруза рангли, сувда эрувчан, қуёш нурига чидамли Фталоцианин бўягичлар олинади. Фталоцианин бўягичлар ёрқин рангли, иссиққа, кислота ва асослар таъсирига чидамли, жуда татимли. Синтетик толалар, пластмассалар ва резинани бўяшда, сувда эрувчан Фталоцианин бўягичлар эса жун, ипак ва б. матоларни бўяшда ишлатилади.