ФТОР

ФТОР (юн. phthoros — ўлим, бузилиш, лот. Fluorum) , F — Менделеев даврий системасининг VII мансуб гуруҳига кимёвий элемент; галогенларга киради. Тартиб рақами 9, ат. м.

18,9984. Ф. бир изотоп |9Ғ дан иборат. Шунинг учун Фтор «соф элемент» хисобланади. Фторнинг 5 та радиоактив изотопи сунъий равишда олинган.

Фторнинг дастлаб маълум бўлган бирикмаси кальций фторид СаҒ2 дир. 1771 й. да швед кимёгари К. Шееле фторид кислота НҒ ни олди. А. Ампер 1810 й. да фторид кислотанинг хлорид кислотага ўхшашлигига асосланиб, хлор каби яна бир элемент мавжуд, у кашф этилиши керак деган фикрга келди. Француз кимёгари А. Муассан 1886 й. да калий фторид қўшилган сувсиз фторид кислотани платина идишда — 55° да электролизлаб илк бор эркин Фтор олган.

Фторнинг энг муҳим минераллари: флюорит ёки кальций фторид СаҒ2 (таркибида 48,7% Ф. бор) ва криолит Na3AlF6 (таркибида 54,3% Ф. бор). Фтор бирикмалари табиий сувда, ўсимлик ва ҳайвон организмида учрайди. Ф. Ер пўстининг масса жиҳатидан 2,710~2% ини ташкил қилади.

Фтор оч сариқ тусли, ўткир ҳидли, заҳарли газ. Нафасни бўғади. Суюқланиш траси — 219,6°, қайнаш траси — 188,1°. Газ ҳолатдаги Фторнинг зичлиги 1,693 г/л (0°, 760 мм сим. уст. да). Эркин Фтор 2 атомли молекула — Ғ2 дан иборат. Фтор бирикмалари жуда мустаҳкамлигидан, уни кимёвий усулларда эркин ҳолатда ажратиб олиб бўлмайди. Фтор сув билан реакцияга киришади, бензол, хлороформ каби эритувчиларда эрийди. Фтор жуда фаол элемент, энг кучли металлмас, энг кучли оксидловчи. Фтор кислород ва азотдан бошқа барча элементлар билан макбул реакцион шароитда бевосита бирикади. Фтор водород билан ҳатто қаттиқ ҳолатда (—250°да) ҳам шиддатли реакцияга киришиб водород фторид НҒ ҳосил килади. Унинг билвосита усулда олинган кислородли бирикмаси Ғ2О заҳарли газ. Фтор платина, олтин ва б. асл металларга уларнинг чўғ ҳолатида таъсир этади. Қўрғошин, никель ва миснинг сирти Фтор атмосферасида 100°даёқ шу металлар фторидлари қавати билан қопланади ва бу қават металлни Фторнинг кейинги таъсиридан сакдайди. Фтор ўз бирикмаларида — 1 валентли.

Флюорит CaF2 Ф. ишлаб чиқаришда асосий хом ашё ҳисобланади. Унга 130° да сульфат кислота таъсир эттириб водород фторид олинади. Соф ҳолдаги Фтор олиш учун KFHF ёки KF2HF таркибли тузларнинг электролизидан фойдаланилади.

Олинган Фторнинг асосий қисми фторорганик бирикмалар (фреон CF2C12, винил фторид CH2=CHF) тайёрлаш учун сарфланади. Суюқ Фтор ракеталарда ишлатиладиган суюқ ёнилғилар учун оксидловчи сифатида қўлланади. Газсимон Фтор атом техникасида уран (IV)фторидни оксидлаб уран ^1)фторидга айлантириш учун кетади. Фтор, шунингдек, хлор фторид C1F3 (бу модда суюқ ракета ёнилги учун оксидловчи сифатида ишлатилади), кобальт, кумуш, марганец, сурма каби металларнинг фторидларини тайёрлашда қўлланади (бу фторидлар фторловчи восита сифатида ишлатилади). Одам организмида масса жиҳатидан 110~5% Ф. бор. Бир суткада организмга овқат орқали 1 мг га яқин миқдорда Фтор киради. У барча орган ва тўқималар таркибида бўлади, лекин унинг асосий қисми — 99,4%и қаттиқ тўқималар (суяклар, тишлар, соч)да тўпланади.

Фтор — заҳарли, у нафас йўллари, ўпка ва марказий нерв системаси ва б. органлар (юрак, кўз)га салбий таъсир этади. Фтор терига текканда сув билан яхшилаб ювиш керак. Фтор ўтга чидамсиз, портлайди. Шу сабабли Фтор билан ишлаганда эҳтиёж чораларига риоя қилиш талаб этилади.

Ад.: Касымова С. С, Биогенные элементы, Т., 1990; Парпиев Н. А. Раҳимов Х. Р., Муфтаҳов А. Т., Анорганиккимё,. Т., 2003.

Сталина Қосимова.

Loading...