ФТОРИДЛАР — фторнинг бошка элементлар билан бўлган бирикмалари. Менделеев даврий системаси I ва II гуруҳ элементлари Фторидлари элемент фтор ион боғли қаттиқ моддалар; VI ва VII гуруҳ элементларининг кўпчилик Фторидлари элементфтор ковалент боғли газлардир; таркибида углерод бўлган Фторидлар фторорганик бирикмалар синфини ҳосил килади; кўпчилик металлар (V, Mo, W, Re ва б.)нинг юқори валентли Фторидлари учувчан моддалардир. Фторидлар табиатда учрайди. Галогенлар, инерт газлар, кислород, азот ҳамда бошқа кўпгина юқори даражада оксидланадиган элементларнинг Фторидлари — оксидловчилар; маргимуш, сурма, бор Ф. и кучли кислоталардир. Фторидлар элементларга фтор таъсир эттириб, водород фторидни металлар билан реакцияга кириштириб ва б. усулларда олинади. Фторидлардан водород фторид, кислород Ф. и, азот Фторидлари кенг қўлланади. Хлор Ф. и ракета техникасида, фторловчи агент сифатида, металл қопламалари, оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади.