ФТОРОПЛАСТЛАР

ФТОРОПЛАСТЛАР — таркибида фтор бўлган пластмассалар. Фтор ҳосилали этилен гомополимерлари ва уларнинг бошқа фтор ҳосилали олефинлари; олефинлар, перфторалкилвинил эфирлари билан бўлган сополимерлари. Политетрафторэтилен ва политрифторхлорэтилен катта аҳамиятга эга. Бу полимерлар оқ рангли, кимёвий жиҳатдан чидамли, иссиқ ва совуққа бардошли, ёнмайди.

Политетрафторэтилен [—СҒ2 — СҒ2—]„ мол. м. 5105—2106, зичлиги 2,2 г/см3 (20°да). Кимёвий чидамлилиги жиҳатдан платина, кварц, графит ва барча синтетик материаллардан устун туради; кучли оксидловчилар, қайтарувчилар, кислоталар, ишқорлар, органик эритувчиларга чидамли. Сувда, ёнилғи ва мойларда айнимайди. Тропик иқлимга, замбуругларга бардошли. —269°гача эластиклигини сақлайди, 415°да парчаланади.

Политрифторхлорэтилен [СҒ2СҒС1] „, мол. м. 56000360000, зичлиги 2,09— 2,16 г/см3 (25°да). Оксидловчилар, ишқорлар, кучли кислоталар таъсирига чидамли, эфирлар ва галоген ҳосилали углеводородларда бўкади, ароматик углеводородларда эрийди. 210°да суюкланади, 270°да парчаланади. Қўлланиш траси —196° дан +190° гача. Тетрафторэтиленнинг гексафторпропилен бн, шунингдек, перфторпропилвинил эфир б-н бўлган сополимери юқори термик ва ишланувчанлик хусусиятига эга. Тетрафторэтиленнинг перфторолефинлар б-н бўлган сульфогурухли сополимери иссиқбардош, кимёвий жиҳатдан чидамли катион алмаштирувчи смола. У кислоталилиги жиҳатдан бошқа барча қаттиқ ион алмаштирувчи смолаларят устун туради. Ёнилғи элементлари учун мембрана сифатида ишлатилади.

Фторопластлар радикали полимерланиш асосида ёки тегишли мономерларни сополимерлаб олинади. Фторопластлардан плёнкалар, транспортёр тасмалари, антифрикцион материаллар, тола ва тўқима, лаб. идишлари, кимёвий чидамли қопламалар, металлопластлар ишланади. Фторопластлардан ясалган маҳсулотлар электр, радио ва ракета техникасида, машинасозликда, кимё ва озиқ-овқат саноатида ҳамда тиббиётда ишлатилади.

Фторопластлар МДҲ мамлакатларида фторлон, АҚШда эса тефлон номида ишлаб чиқарилади.